Ўш шаҳрида рақамли хизматлар бўйича бепул маслаҳатлар берилмоқда

Президент маъмурияти қошидаги «Кизмат» ва «Тундук» давлат муассасалари Ўш шаҳри аҳолиси учун рақамли хизматлар бўйича маслаҳатлар беради. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.

Маълумотга кўра, мутахассислар фуқароларга «Тундук» электрон хизмат порталидан фойдаланиш, рақамли ҳужжатларни олиш ва давлат хизматларига онлайн ариза бериш тартибини тушунтириб, саволларга жойида жавоб берадилар.

Маслаҳат бугун қуйидаги манзилларда ўтказилади:

Соат 10:00 дан 12:00 гача Араван кўчасида
Соат 15:00 дан 17:00 гача «Нурзаман» савдо маркази яқинида.

Хизмат барча қизиққан фуқаролар учун бепул.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ