Ўшда ер ости ўтиш жойи қурилишининг сифати текширилди

Ўш шаҳридаги Р. Абдикадиров ва Курманжан – Датка кўчаси кесишмасида қурилаётган ер ости ўтиш жойи қурилишининг сифати текширилди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги билдирди.

Текширувда ҳужжатлар мувофиқлиги, қурилиш материалларининг сифати, темир-бетон конструкциялар, арматура ишлари ва бетон қуйиш сифати, техник хавфсизлик талабларига жавоб берилиши кўрилди.

Бундан ташқари, масъул пудратчи ташкилотга қурилиш қонунчилиги, давлат қурилиш стандартлари ва техник регламентлари талабларига мувофиқ қурилиш ишларини бажариш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ