Ўш кўчасида “снос” пайтида бузилаёган бино деворлари қулаб тушган қизнинг аҳволи барқарор. Шифокорларнинг сўзларига кўра, бола жиддий жароҳат олмаган.
Ҳодиса 18 июн куни содир бўлган. Қиз ташқи ҳожатхонада бўлганида, бузилаётган девор қулаган. Ҳодисадан сўнг, бола ҳушидан кетган. Катта опаси уни ташқарига олиб чиқиб, тез ёрдам бригадаси билан бирга касалхонага олиб кетган.
Ўш вилоятлараро болалар клиник шифохонасининг маълумотига кўра, бемор ёпиқ бош жароҳати ва юзаки бош териси травмаси ташхиси билан касалхонага ётқизилган.
Тўлиқ текширувда бош суяги синиши ёки бошқа жиддий жароҳатлар аниқланмаган. Ички органларнинг ультратовуш текшируви, ўпка ва оёқ-қўлларнинг рентгенографияси ҳам ҳеч қандай жароҳатларни аниқламаган. Қиз нейрохирурглар, жарроҳлар, травматологлар ва неврологлар томонидан текширилган.
Бола ҳозирда тиббий кузатув остида. Шифокорларнинг сўзларига кўра, қиз ҳушида, мустақил ҳаракатланади, саволларга жавоб беради ва унинг ҳаётий кўрсаткичлари нормал чегараларда.