Москванинг Басманний тумани суд 25 мартга ўтар кечаси “Крокус Сити Холл” концерт залига қуролли ҳужумда айбланаётган тўрт кишини ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Мазкур ҳужум натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, 137 киши ҳалок бўлган, 182 киши жароҳатланган. Далержон Мирзоев, Муродали Ражабализода, Муҳаммадсобир Файзов ва Шамсиддин Фаридунийга терроризм айблови бўйича умрбод қамоқ жазоси хавф солмоқда. Уларга нисбатан эҳтиёт чорасини белгилашга оид суд…
Батафсил...Bo'lim: Жамият
Россия Муфтийлар кенгаши «Крокус»да одамларни қутқариб қолган Ислом Халиловни мукофотлади
Россия мусулмонлари етакчиси, муфтий шайх Равил Ғайнутдин «Крокус Сити Холл»даги теракт вақтида юздан ортиқ одамни хавфсиз жойга олиб чиққан қирғиз оиласида тарбия топган 15 ёшли Ислом Халиловни Россия мусулмонларининг «Хизматлари учун» медали билан тақдирлади. Аниқлик киритилишича, Гайнутдин Халилов ва унинг отасига жума куни Москва жоъме масжидига ташриф буюриши учун шахсий таклифнома юборган. Бу ерда, Жума намозидан сўнг Исломни мукофотлаш маросими…
Батафсил...Туркия тўсиқ қўйгани учун марказий осиёликлар Америкага бошқа йўллар билан кетмоқда
Тожикистон ва Россия фуқаролигига эга бўлган эр-хотин узоқ сафар бошида Бирлашган Араб Амирликларини транзит мамлакат сифатида танлаб, Мексика орқали АҚШга етиб олишга умид қилмоқда. “Биз дастлаб Истанбул орқали Мексикага учмоқчи эдик, бироқ Telegram’да Турк Ҳаво Йўллари Россия ва бошқа собиқ совет давлатларидан келганларга Лотин Америкасига учишга рухсат бермаслигини ўқидик, шунинг учун режани ўзгартирдик”, дейди Салтанат. У фамилиясини ошкор қилмасликни сўради.…
Батафсил...Қирғизистонда Оталар кунини нишонлашмоқчи
Жамиятда оталарнинг ўрнини алоҳида урғулаш оталарга “фарзандлар, оила ва жамиятнинг отага нисбатан чуқур эҳтиромини эслатиб туриши лозим”. Қирғизистон парламентининг депутати Медербек Алиев 15 март санасини Оталар куни сифатида нишонлашни таклиф қилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун Жўқорғу Кенеш сайтида эълон қилинди. Қонун лойиҳасининг асослаш қисмида Алиев ушбу ҳужжат оила институтини мустаҳкамлаш ва оилада эркакларнинг масъулиятини оширишга қаратилганини таъкидлайди. Унинг…
Батафсил...Ижтимоий жамғарма йиғилган нафақалардан фойдаланиш йўлларини маълум қилди
Ижтимоий жамғарма (Соцфонд) фуқароларнинг нафақа (пенсия) жамғармаларидан қандай фойдаланиши мумкинлигини тушунтирди. Йўналишлар: Нафақа ёшига етган фуқароларга тўлов: – «Давлат нафақа ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қирғизистон Республикаси қонунига мувофиқ нафақа олувчи ва шахсий суғурта ҳисобварағининг жамғариб бориладиган қисмида нафақа жамғармалари ҳисобга олинадиган нафақахўрлар, шунингдек нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган ва уни олиш учун мурожаат қилган шахслар; шахсий суғурта ҳисобварағининг жамғарма қисмида ҳисобга…
Батафсил...Берлинда «Чойхона» очиб, Марказий Осиё таомларини танитаётган қирғизистонликлар
Берлиндаги қишки ярмаркада кўпчилик германияликлар учун номаълум таомлар растаси пайдо бўлди. Ўзбекча ва қирғизча дўппи кийган йигитлар қозонда дамланган палов, манти ва сомса таклиф этмоқдалар. Бу манзара кўплаб Марказий осиёликларни ҳайратга солмайди. Бироқ Ғарбий Европадаги қишки ярмаркалар ва бошқа оммавий тадбирларда минтақа таомлари тобора танилмоқда. Асли қирғизистонлик ўзбек ва қирғиз дўстлар ўз миллий бош кийимларида хўранда чақирадилар. Аксар насроний мамлакатларида…
Батафсил...Ала-Тоо майдонида Янги йил арафасида кўтарилган байроқ яна алмаштирилди
Давлат котиби Суюнбек Космамбетов нотўғри байроқ осилганини «мутасаддилар шошганлиги» билан изоҳлади. Бишкекда Ала-Тоо майдонида 1 январь куни кўтарилган Қирғизистон байроғи 8 январь куни алмаштирилди. Бу гал тантанали равишда парламент тасдиқланган байроқ кўтарилди. Аввалроқ, Янги йил арафасида дизайни тасдиқланмаган байроқни кўтаришган эди. Буни ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сезиб қолган. Уларнинг айтишича, байроқда 40 эмас, 39 та нур бўлган ҳамда қуёш нурлари қуёшга…
Батафсил...Путин Россия армиясида хизмат қиладиган чет элликлар ва уларнинг қариндошларига фуқаролик бермоқчи
Россия Қуролли кучлари билан шартнома имзолаган чет элликларга Россия фуқароллигини бермоқчи. Бунга собиқ совет давлатларининг муносабати қандай бўлади? Путин имзолаган фармонга кўра, фуқаролик Россия махсус ҳарбий амалиёт, деб атаётган Украинадаги уруш даврида армия билан шартнома тузган хорижликларга берилади. ТАСС хабар агентлигининг ёзишича, фармон ортидан нафақат армияда хизмат қилганларнинг ўзлари, балки уларнинг қариндошлари ҳам Россия фуқаролигини олиш учун ариза топшириш ҳуқуқига…
Батафсил...Зуҳриддин Исомиддинов: Ўзбек халқи Айтматовни ўз ёзувчисидек қабул қилади
Асли қирғизистонлик бўлган ўзбек адабиётшунос олими билан буюк қирғиз адиби ҳақида суҳбат. Таниқли адабиётшунос, ёзувчи ва таржимон, “Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамиятининг раиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ва Бадиий таржима кенгаши раиси, филология фанлари номзоди Зуҳриддин Исомиддинов бугунги кунда икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларининг ривожланишига муносиб ҳиссаси қўшиб келаётган ижодкор. У кишининг Халқаро Айтматов академиясининг фахрий академиги бўлиб сайланиши ушбу суҳбатимизга туртки…
Батафсил...Колбаев ҳамда Матраимовга алоқаси бор 180дан ортиқ давлат ходими ишдан олинди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 11 декабрда марҳум «криминал авторитет» Қамчи Колбаев ва божхона бошлиғининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов «мафияси» билан «яширин алоқада бўлган» турли даражадаги 180 нафар давлат хизматчисини ишдан бўшатгани ёки лавозимидан четлатилганини билдирди. Божхона тармоғида 85 ходим аниқланиб, 76 нафари ишдан кетган бўлса, ИИВда 26 ходим аниқланиб, 14 нафари ишдан олинди. Маҳаллий кенгашнинг олти депутати мандатини топшириб,…
Батафсил...Юнон-рум кураши федерациясининг вице-президенти Ахрор Иминов тилхат билан бўшатилди
Биринчи май туман судининг 16 ноябрдаги қарори билан Юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти Ахрор Иминовга нисбатан ҳимоя чораси ўзгартирилди. У 4 декабргача ҳеч қаёққа чиқмаслик ҳақида тилхат асосида бўшатилди. Маълумотни 23 ноябрда «Клооп»га суднинг матбуот хизмати тасдиқлади. Иминов, 11 октябрда қўлга олиш чоғида ўлдирилган криминал Қамчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳини молиялаштиришда гумонланиб қўлга олинган. Унга «Уюшган жиноий гуруҳ тузиш ёки унда…
Батафсил...Фожиа акс-садоси: Сталин даврида Қирғизистонда қарийб минг нафар ўзбек қатағон қилинган
Қатағон қилинган ўзбеклар ҳақидаги маълумотларни ичига олган китоб Бишкекда нашрдан чиқди. Бишкекда, “Қирғизистонда сталинизм қатағонлари қурбони бўлган ўзбекларнинг номаълум тақдирлари ҳақида ХОТИРА КИТОБИ” дунё юзини кўрди. Қарийб икки юз эллик бетдан иборат бу китобда турли йилларда Қирғизистонда қатағон қилинган, шу пайтгача тақдири қариндошларига номаълум бўлиб келаётган 959 нафар ўзбекнинг қисмати ҳақида маълумотлар очиққа чиқарилган. ХОТИРА КИТОБИ Китоб Қирғизистон Миллий хавфсизлик…
Батафсил...Жалолободда чиқинди ташловчи жойдан чақалоқ топилиб, 18 ёшдаги гумондор қўлга олинди
Жалолобод шаҳрининг Спутник кичик шаҳарчасидаги чиқинди ташловчи жойдан янги туғилган бола топилди. Бу ҳақда «Клооп»га Жалолобод вилоят ИИБ билдирди. Маълумотга кўра, бола 18 ноябрь соат 08:40да топилган. Уни топиб олган турғун билан милиция ходими болани туғруқхонага олиб боришган. Текширувда унинг танаси музлаб, аҳволи оғир эканини айтишган. Бу факт Жалолобод шаҳар ички ишлар бошқармасига рўйхатга олиниб, гумондор қатори Бозорқўрғон туманининг 18…
Батафсил...Қирғиз давлат аппарати «мафия хизматкорларидан» тозаланмоқда
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 2 ноябрь куни Кемин вилоятидаги тадбирда 200 дан ортиқ давлат хизматчиси мафияга ишлагани учун ишдан ҳайдалганини айтди. Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовга алоқадор 92 нафар давлат хизматчиси ва ўғрибоши Қамчи Колбоевга алоқадор 60 нафар давлат хизматчиси аниқланган. “Ҳозирги кунда 202 нафар давлат хизматчиси ишдан бўшатилди. Жиноий гуруҳларга алоқадор бирорта кимса давлат…
Батафсил...Молия вазирлиги: Болалар боғчаларида болаларнинг озиқ-овқатини ота-оналар молиялаштиради
1 ноябрда ижтимоий тармоқларда мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг овқатини энди ота-оналар молиялаши бўйича маълумот тарқади. Маълумотнинг манбаси қатори молия вазирининг ўринбосари Жибек Дуйшоева имзолаган ҳужжат кўрсатилган. Президент администрациясига берилган хатда 2023 йилнинг августида қабул қилинган «Таълим тўғрисидаги» янги қонуни бўйича, бола боғчаларида озиқ-овқат ота-оналарнинг (қонуний вакилларининг) ҳисобидан уюштирилиши айтилган. «Шу сабаб вазирликларга ва муассасаларга мактабгача таълим ташкилотларида болалар учун озиқ-овқат…
Батафсил...Сирли ўлим. Колбаевнинг ўлдирилиши Жапаров ва Ташиев ўртасидаги зиддиятни қандай ошкор қилди
16 октябрда, қудратли жиноятчи Қамчи Колбаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан ўлдирилганидан икки ҳафта ўтибгина, Қирғизистон президенти бор кучини тўплаб, норасмий оилавий алоқаларга эга ердошининг сирли тарзда отиб ўлдирилиши бўйича изоҳ берди. Садир Жапаров махсус операция ҳақида «интернет»дан эшитганини билдирди. Агар ҳақиқат шу бўлса, демак, МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев президент манфаатларига тўғридан-тўғри таъсир этувчи махсус хизматнинг муҳим операцияси бўйича…
Батафсил...Ўзбекистон фуқаролари Қамча Кўлбаевнинг ўлими учун қасос олмоқчи бўлишганми?
Уч нафар ёлланма қотил Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб Бишкекка келган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди. Унга кўра, бу шахслар Қирғизистонга “қонундаги ўғри” Қамчибек Асанбек (Қамчи Кўлбаев) ўлими учун қасос олиш учун келиб, бир инсонни ўлдиришлари керак бўлган. Қўлга олинганлар тергов давомида бир қатор фуқароларнинг қотиллигига алоқадор бўлиб, қидирувда экани маълум бўлган…
Батафсил...Нонимизни қайтариб беринг: Қирғизистондаги ўзбек тили ўқитувчилари президентга очиқ хат йўллашди
Ҳужжатда ўзбек тилида ўқитиладиган мактабларда Ўзбек адабиёти дарси ўта қисқариб кетгани айтилади. Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларидаги мактабларнинг ўзбек тили ўқитувчилари президент Садир Жапаровга очиқ хат билан мурожаат қилишди. Бу ҳақда Кактус.Медиа нашри хабар қилди. Мурожаатда Қирғизистон Республикаси Конституцияси республика халқини ташкил этувчи барча миллат вакилларига ўз она тилини асраб-авайлаш, ўрганиш ва ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш ҳуқуқини кафолатлагани қайд…
Батафсил...Яқин шарқ яна аланга ичида: Фаластин – Исроил уруши нимани англатади?
Бутун дунё ҳамжамиятининг ҳаёти Россиянинг Украинага қарши уруши оқибатларида танглашиб бораётган бир вақтда Яқин Шарқдаги доимий уруш ўчоғи яна аланга олди. Юзлаб қурбонлар бўлаётган бу уруш Россия-Украина урушини иккинчи даражага тушириб қўйди. Жаҳон оммавий ахборот воситалари эътиборига энди ўша ёққа қаратилди. Тўрт кундан бери давом этаётган Фаластин ва Исроил уруши оқибатида ўлганлар сони 1200га, яраланганлар эса 5 мингга яқинлашди. ҲАМАС…
Батафсил...Хавфли вакансия: Отиб ўлдирилган Қамчи Кўлбаевнинг ўрнига талабгор чиқмаяпти
Унинг ўлимидан сўнг жиноят оламининг икки таниқли вакили тўғри йўлга тушганини эълон қилишди. Қирғизистонлик халқаро миқёсда тан олинган “қонундаги ўғри, 49 ёшли Қамчи Кўлбаев 5-октябр куни ўзи туғилиб ўсган Чўлпонота шаҳридаги қабристонга дафн этилди. Жанозага минглаб одамлар қатнашди. У бир неча кун аввал ҳибсга олиш бўйича махсус амалиёт пайтида қуролли қаршилик кўрсатди, деган важ билан Бишкекда махсус хизмат органлари томонидан…
Батафсил...