Москвага дронлар билан ҳужум қилингани айтилмоқда

Москвага 30 май куни эрталаб дронлар билан ҳужум қилингани тўғрисида шаҳар мэри Сергей Собянин телеграм каналида маълум қилди. “Настоящее время” телеканалининг ёзишича, қатор телеграм каналларда 30 май куни эрталаб Москва вилоятида ҳам ўндан ортиқ дрон уриб туширилгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлган. Собяниннинг билдиришича, дронлар ҳужуми оқибатида “бир нечта бинога унча жиддий бўлмаган зарар етган”. Мэр ҳужумлар оқибатида ҳеч ким жабрланмаганини…

Батафсил...

Самарқандда ватандошларини Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда ватандошларини 30 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатишга ваъда берган шахс қўлга олингани ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси 28 май куни маълум қилди. Расман билдирилишича, Самарқанд ИИБга 22 ёшли шахс мурожаат қилган. У Самарқанд шаҳринг Али Қушчи кўчасида яшовчи шахс ватандошларини АҚШга Мексика орқали ноқонуний равишда жўнатиш билан шуғулланиб келаётганини билдирган. Маълум қилинишича, мазкур шахс аввал ўз мижозларини…

Батафсил...

Тошкентга Uzbekistan Airways рейси билан келган Сингапур президенти Самарқандга Afrosiyob поездида борди

Ўзбекистонга уч кунлик давлат ташрифи билан келган Сингапур президенти Ҳалима Яқуб 25 май куни Afrosiyob тезюрар поездида Самарқандга келди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Олий мартабали меҳмонга Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ҳамроҳлик қилмоқда. 23 май куни Тошкентга келган Ҳалима Яқуб 24 май куни президент Шавкат Мирзиёев билан музокара ўтказган ва икки давлат бизнес-форуми очилишида…

Батафсил...

Тожикистон Маданият вазирлиги Юлдуз Усмонованинг концертига чипталар мажбурий сотилганини рад этди

Тожикистон Маданият вазирлиги «Ваҳдатдаги давлат хизматчилари Юлдуз Усмонованинг концертига чипта олишга мажбурланмоқда» дея тарқалган хабарларга муносабат билан чиқди. Вазирликка кўра, Ваҳдатда таниқли ўзбек хонандаси Юлдуз Усмонованинг концертига чипта олишга ҳеч ким мажбурланмаган. Вазирлик идора фақат хонанданинг Тожикистонга гастроль сафарини ташкил этиш билан шуғуллангани, бироқ ҳеч ким унинг концертига чипта олишга мажбурланмаганини маълум қилди. Маданият вазирлиги маълумотларига кўра, чипта нархи 30…

Батафсил...

Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Ўзбекистонда оддий учоқ рейсида келди

Сингапур президенти Ҳалима Яқуб 23-25 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Ҳалима Яқуб Ўзбекистонга ҳамкасби Шавкат Мирзиёев таклифига биноан келмоқда. Президент жуфтлиги Остона шаҳридан (Қозоғистонда ҳам давлат ташрифи билан бўлди) Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY722 доимий рейси билан Airbus А320 самолётида учишди. Сингапур президенти Ўзбекистонга ташрифи чоғида мезбон президент билан олий даражадаги музокаралар ўтказади. “Саммит…

Батафсил...

Россияда Ислом Каримовнинг ўғли қўлга олинди

Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Россиянинг Красногорск шаҳрида хотинини калтаклаганликда гумонланиб қўлга олинган. “Известия” нашри хабарига кўра, ҳодиса Подмосковний хиёбони яқинидаги кўп қаватли уйда содир бўлган. Қайд этилишича, Пётр Каримов хотини Юлия Сметанкина билан жанжаллашиш чоғида унга бир неча марта мушт туширган. Жанжал ортидан қўшнилар полиция чақиришган. Полиция ходимлари иккинчи марта келганларида “муштумзўр”ни тутиб кетишган. Россия ОАВ айни…

Батафсил...

Тошлоқ тумани бош имоми Шукрулло Эгамбердиев ишдан олинди

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имоми Шукрулло Эгамбердиев вазифасидан озод қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълумотига кўра, бу қарорга ЎМИ Ички назорат комиссиясининг 16 май куни ўтказилган йиғилишида келинган. Мазкур йиғилишда эл орасида “Шукрулло домла” номи билан танилган имомнинг ижтимоий тармоқлардаги эътирозларга сабаб бўлган чиқишлари ва фикр-мулоҳазалари муҳокама қилинган. “Ш.Эгамбердиев мажлисда муҳокамага сабаб бўлган чиқишларида хатога йўл қўйганини эътироф…

Батафсил...

28 май куни Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади

Якшанба куни Туркияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида номзодларнинг ҳеч бири биринчи турда ғалаба қозониш учун зарур бўлган 50 фоиздан ортиқ овозни тўплай олмади. Айни вақтга келиб сайлов бюллетенларининг 100 фоизи ҳисоблаб бўлинган. Эндиликда ғолиб 28 май куни бўлиб ўтадиган иккинчи турда аниқланади. Туркияда президентлик ва парламент учун ўтказилган сайловлар тарихий деб аталмоқда, чунки Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг 20 йиллик бошқарувидан кейин…

Батафсил...

Telegram гуруҳда нашида тарқатишда айбланган талаба йигит 3 йилга қамалди

8 май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туман суди томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 244-1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди билан айбланган 21 яшар Жаҳонгир Улуғмуродов 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Олий суд матбуот хизматининг хабар қилишича, Улуғмуродовга тайинланган жазо муддати Жиноят кодексининг 57-моддасига (Енгилроқ жазо тайинлаш) мувофиқ равишда камайтирилган.…

Батафсил...

Мирзиёев муддатидан илгари президент сайлови ўтказилишини эълон қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилишини маълум қилди. Бу тўғрисидаги фармонни давлат раҳбари янги таҳрирдаги Конституциянинг 128-моддасида мамлакат президентига берилган ваколатдан фойдаланиб имзолаган, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Бу ҳақда у 8 май куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан референдум якунларига бағишланган учрашув…

Батафсил...

Швецияда Қуръонни ёқиб юборган фаол сиртдан ҳибсга олинди

Қуръонни ёқиш бўйича акциялар ташкилотчиларидан бири, Даниянинг “Кескин курс” ўта ўнг партияси раҳбари Расмус Палудан Швецияда сиртдан ҳибсга олинди. Бу ҳақда 4 май куни маҳаллий ОАВ хабар қилди. Швеция прокуратураси қарорига кўра, айни дамда Данияда бўлган сиёсатчи мамлакатга киргач ёки Швециянинг исталган жойида омма олдида кўринса, дарҳол ҳибсга олинади. Палудан мансабдор шахсни гижгижлаш, ҳақорат қилиш ва ҳужум қилишда гумон қилинмоқда. “Кескин…

Батафсил...

Алишер Усмонов Германияда пул ювишда айбланмоқда

Германия полицияси россиялик миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан пул ювиш бўйича иш юзасидан «Бавария» офисида тинтув ўтказди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди. Қайд этилишича, тергов жараёнлари «Альянц Арена» стадионида ҳам ўтказилган. Алишер Усмонов 2017 йилдан 2022 йилгача солиқ тўламаслик учун пул яширганликда гумон қилинмоқда. Гап миллионлаб доллар ҳақида кетмоқда. Россиялик миллиардерни «Бавария»га клубнинг фахрий президенти Ули Ҳёнесс билан танишлиги боғлаб…

Батафсил...

Мирзиёевнинг президентлик муддатини узайтириши кутилаётган референдум «бўлиб ўтди»

30 апрель куни мамлакатдаги сайлов участкаларида янги таҳрирдаги конституция бўйича умумхалқ референдумида овоз берилди. Референдумда овоз берганлар улуши 17:00 ҳолатига 81,39 фоизга етди, дея маълум қилди МСК вакили Баҳром Қўчқоров. 65 фоизга ўзгараётгани айтилган конституция 65 яшар президент Шавкат Мирзиёевнинг 2040 йилгача ҳокимиятда қолишига йўл очади. Ўтган йили Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган ва март ойида депутатлар томонидан маъқулланган конституцияга…

Батафсил...

Путин Россия паспортини олиб, уруш ҳақида “фейк” тарқатган мигрантларни фуқароликдан маҳрум этишга оид қонунни имзолади

Президент Путин Россия паспортини олганларни мамлакат армиясини “обрўсизлантирганлик” ва уруш ҳақида “фейклар” тарқатганлик учун фуқароликдан маҳрум этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. “Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида”ги мазкур қонуннинг янги таҳрири ўтган ҳафта Давлат думаси депутатлари томонидан ошиғич қабул қилинган эди. Қонуннинг янги таҳририга мувофиқ, қабул қилинган фуқароликдан маҳрум этилишга оммавий тартибсизликлар, митинглар тўғрисидаги қонунни бир неча марта бузганлик, ҳарбий хизматга чап берганлик, дезертирлик, “хорижий…

Батафсил...

Контрабандачиликда айбланган оила Ўзбекистон ҳукуматининг ҳамкорига айланди

Марказий Осиёда коррупционер божхона расмийлари билан тил бириктириш орқали улкан савдо империясини қурган Ҳабибула Абдуқодир оиласи юзлаб миллион доллар пулларни хорижга олиб чиқиб ювишда айбланди ва фош бўлди. Президент Мирзиёев ҳукумати уларни қучоқ очиб кутиб олиши ортидан оиланинг савдо бизнеси эндиликда Ўзбекистонда ҳам гуллаб-яшнамоқда. Абдуқодирлар оиласи қўшни Қирғизистондаги коррупционер амалдорлар билан ҳамкорлик туфайли юзлаб миллион доллар пул ишлаган. Президент Мирзиёев…

Батафсил...

Ироқ қамоқхонасидаги хорижлик аёллар, жумладан, ўзбеклар очлик эълон қилишди

Ироқда террорчиликда гумонланиб қамоқда сақланаётган чет эллик аёллар гуруҳи очлик эълон қилди. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизматига Бағдоддаги “Русафа” қамоқхонасида ўтирган қирғиз аёллари маълум қилди. Кавказ.Реалии лойиҳасининг хабар беришича, очлик эълон қилганлар орасида Ўзбекистон, Доғистон, Чеченистон, Россия, Озарбайжон, Туркия фуқаролари ҳам бор. Улар ўзларига билдирилган айбловлар бекор қилинишини ва ватанларига қайтарилишларини талаб этмоқда. Қамоқхонадаги аёллар очлик эълон қилгани ва уларнинг…

Батафсил...

Мустақил журналист Шоҳида Ёқуб Ўзбекистонга киритилмади

Шу йилнинг 3 апрель куни Лондондан Тошкентга учиб борган мустақил журналист ва ҳужжатли кино продюсери Шоҳида Ёқуб (Тўлаганова) Ўзбекистонга киритилмади. Британ фуқаролигига эга асли ўзбекистонлик Шоҳида Ёқубнинг Озодликка айтишича, Тошкент аэропорти расмийлари унинг нима учун мамлакатга киритилмагани юзасидан ҳеч қандай тушунтириш беришмаган: – Сешанба куни мен икки фарзандим билан “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари”нинг Лондон-Тошкент рейсига миниб, Тошкентга эрталаб қўндик. Паспорт назорати…

Батафсил...

Трамп ҳибсга олинди

АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп ҳибсга олинди. Бу ҳақда CNN хабар берди.  Ҳозир у айблов эълон қилиниши бўйича суд маҳкамасини кутмоқда. Аввалроқ, Манҳэттен округи прокуратураси Трамп сайловолди ташвиқоти жамғармаси маблағларидан фойдаланган ҳолда сайлов қонунчилигини бузганини маълум қилган эди. Трамп ва унинг адвокатлари айбни ва жиноят фактини рад этмоқда. 30 март куни Нью-Йорк суди ҳакамлар ҳайъати Доналд Трампнинг 2016 йилги президентлик кампанияси учун…

Батафсил...

Бугун Нью-Йорк судида Трампга нисбатан айблов эълон қилинади

Бугун АҚШ тарихида биринчи марта собиқ президент жиноятда расман айбланаётган суд ишида Доналд Трамп Нью-Йоркда жиноий айбловлар юзасидан судланади. Трамп 2016 йилда президентликка сайланиш учун кампания олиб бораётган пайтда ўтмиши ҳақида оғиз очмаслиги учун порн-юлдуз Сторми Даниелс ва босқаларга пул бериб, расмий ҳужжатларда буни юридик хизмат дея яширганликда айбланмоқда. Нью-Йоркнинг Манҳеттан тумани прокуратураси Трампга бу қилмиш билан боғлиқ қарийб 30…

Батафсил...

НАСА Ойга миссияси учун тўртта астронавт номини эълон қилди

Америка космик агентлиги НАСА 3 апрель, душанба куни Артемида-2 миссияси доирасида 2024 йилда Ой атрофида учиши кутилаётган тўртта астронавт номини эълон қилди. Ой миссиясига уч америкалик Кристина Кокс, Виктор Гловер ва Рид Уайзман ҳамда канадалик Жереми Хансен кирди. НАСАнинг таъкидлашича, тўртта астронавт 50 йилдан ортиқ вақтдан сўнг Ойга учадиган биринчи одамлар бўлади. Ой миссияси экипажи биринчи марта аёл, афро-америкалик ва…

Батафсил...
1 … 7 8 9 10 11 … 16