НАСА Ойга миссияси учун тўртта астронавт номини эълон қилди

Америка космик агентлиги НАСА 3 апрель, душанба куни Артемида-2 миссияси доирасида 2024 йилда Ой атрофида учиши кутилаётган тўртта астронавт номини эълон қилди.

Ой миссиясига уч америкалик Кристина Кокс, Виктор Гловер ва Рид Уайзман ҳамда канадалик Жереми Хансен кирди.

НАСАнинг таъкидлашича, тўртта астронавт 50 йилдан ортиқ вақтдан сўнг Ойга учадиган биринчи одамлар бўлади. Ой миссияси экипажи биринчи марта аёл, афро-америкалик ва канадаликдан иборат бўлади.

Ойга парвоз 2024 йилнинг ноябрь ойидан эрта бўлмайди. Артемида-2 ой миссияси ўн кун давом этади.

SLS космик ракетасининг иккинчи босқичи ишга туширилгандан сўнг, Орион космик кемасини Ердан 2900 километр баландликда ўтадиган эллиптик орбитага жойлаштиради.

Кейин космик кема Ойга яқинлашади, лекин унинг орбитасига кирмайди, аксинча, Ойнинг тортишиш кучидан фойдаланиб, Ерга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 21 ноябрь куни Артемида 1 миссиясининг Орион космик кемаси ойга имкон қадар яқинлашди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ