Россия сентябрда қайси давлатлар билан ўз чегараларини очади?

Россия ҳукумати халқаро парвозни тўхтатиб қўйди ва 27 март куни ўз чегараларини чет элликлар учун ёпди. Бу тожливирус инфекциясининг тарқалишини тўхтатиш мақсадида қилинган. 1 августдан бошлаб, Россияда ҳаво қатнови қисман тикланди. Кейин Буюк Британия, Танзания ва Туркия билан чегараларини очди. Анқара ва Истанбул каби Туркиянинг бир қанча шаҳарларига парвозлар ҳам тикланди. Шу кундан бошлаб Россия ва Абхазия ўртасида ҳаракатланиш чекловлари…

Батафсил...

Мисрда ҳам масжидларда жума намози ўқилишига рухсат берилди

Мисрдаги катта масжидларда жума намози ўқилишига рухсат берилди, лекин, тожливирусдан сақланиш учун ўрнатилган қатъий эҳтиёт чоралари сақланиб қолади, дея хабар берди маҳаллий Ал-Аҳрам ахборот агентлиги. Мисрда пандемия шароитида жума кунги жамоат намозини ташкил қилиш учун тайёргарлик кўрилиб, мамлакатдаги масжидларни дезинфекция қилиш ишлари амалга оширилди. Бош Вазир Мустафо Мадбулийнинг айтишича, жума намозидаги маърузанинг вақти 10 дақиқагача қисқартирилган. Ҳукумат томонидан жорий қилинган…

Батафсил...

Янги Зеландияда 51 одамни ўлдирган қотил умрбодга қамалди

Австралиялик террорчи, Крайсчерч шаҳрида 51 мусулмоннинг қотили бўлган Брентон Таррантга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда мамлакат расмий ОАВлари хабар бермоқда. Брентон Харрисон Таррант умрбод қамоққа ҳукм қилинди, у ҳеч қачон қамоқдан озод қилинмайди. Бу ҳақида Янги Зеландия суди алоҳида айтиб ўтган. Жиноятчи умрининг қолган қисмини қомоқда ўтказади ва ҳеч қандай шартли озодликка чиқишдан маҳрум этилади. Янги Зеландия тарихида биринчи марта ушбу…

Батафсил...

Хорижликларни Хитойга келишига рухсат берилди

  Хитойда 12 августдан Европадаги 36 давлатга, хусусан, Британия, Германия ва Франциядан келишга рухсат берилди. Европа мамлакатларидан келувчилар учун март ойида тақиқ қўйилганди, унга кўра, Хитойда ишлашга ва яшашга рухсатномаси борлар ҳам кириши тўхтатилганди. Фақат алоҳида таклифномаларга эга бўлган сараланган ходимлар мамлакатга қайтиши мумкин бўлган. Хитойга қайтишнинг ўзига хос мураккабликлари бор – пандемиядан олдин берилган визалар ва бошқа ҳужжатлар бекор…

Батафсил...

Халқаро ташкилотлар Бобомурод Абдуллаевни озод қилишга чақирди

Журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Чегарасиз мухбирлар” халқаро ташкилоти (RSF) қирғиз расмийларини ўзбекистонлик журналист ва RSF тадқиқотчиси Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод қилишга чақирди. Халқаро ташкилот баёнотига кўра, “Чегарасиз мухбирлар” Бобомурод Абдуллаевни Германияга олиб кетиш ҳаракатида бўлган пайтда ўзбек журналисти Қирғизистон хавфсизлик кучлари томонидан расмий Тошкент сўровига биноан қўлга олинган. Б. Абдуллаев RSF ошиғич кўмак дастури стипендианти бўлиб ҳисобланади ва унинг…

Батафсил...

Мигрантлар томонидан Қирғизистонга келаётган пул жўнатмалари ҳажми ошди

Миллий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг июнь ойида мигрантларнинг Қирғизистонга пул ўтказмалари 277,9 миллион долларни ташкил этган. Сўз хусусий томонлар томонидан махсус тизимлар орқали ўтказиладиган маблағлар ҳақида бўлмоқда. Таъкидлаш керакки, мигрантлар ўтган йилнинг шу даврида уйларига 191,6 миллион доллар жўнатишган. 277,9 миллион доллар   2018 йилнинг август ойидан бери бир ойлик ўлчами билан олганда энг юқори кўрсаткич. Бироқ, йил бошидан бери…

Батафсил...

Қозоғистон халқаро авиарейсларни 17-августдан бошлаб тиклайди

 17-августдан Қозоғистон халқаро қатновларни босқичма-босқич амалга оширади. Биринчи рейслар Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусия, Германия, Голландия, Миср, Украина ва Россияга парвоз қилади. Йўналишлар сонини иккала томон ҳам вазиятга қараб белгилайди. • 8 август куни Қирғизистон ва Туркия ҳамда Дубай (Бирлашган Араб Амирликлари) ни боғлайдиган мунтазам парвозлар бошланди. • Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга парвозларни қайта тиклаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Фуқаровий авиация…

Батафсил...

Туркия самолётларда қўл юки олиб юриш қоидаларини ўзгартирди

Турк Ҳаво Йўллари йўловчиларга юкларини олиб юришни тақиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. Ушбу қоида ҳам ички, ҳам халқаро йўналишларда қўлланилади ва вақтинчалик ҳисобланади. Асосий мақсад – бортга кириш жараёнини тезлаштириш ва тожливирус тарқалишининг олдини олиш. Энди учоқнинг салонига фақат аёллар ва болалар сумкалари, портфеллар, ноутбуклар, заргарлик буюмлари ва сувенирлар олиб киришга рухсат берилади. Туркия фуқаролик авиацияси маъмуриятига кўра,…

Батафсил...

Билл Гейтс: Тожливирус бой давлатларда 2021 йил охирида қашшоқ мамлакатларда 2022 йил охирида тугайди

Баъзи мамлакатлар етарли даражада текширувдан ўтмаган ва давлат органлари томонидан маъқулланмаган коронавирусга қарши вакциналар билан одамларни эмлашади, деди Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтс The Wired нашрига берган интервьюсида. «Хитой ва Россия катта тезликда кетмоқда. Дунёнинг қаеридадир кўплаб беморлар тўлиқ ўрганилмаган вакциналар билан эмланишига ишончим комил. Синовларнинг учинчи босқичига қарамасдан, салбий таъсирларни ўрганиш учун бизга уч-тўрт ой керак», — деди Гейтс. Миллиардернинг сўзларига кўра,…

Батафсил...

Хитойда SFTS вируси уйғониб, ўлганлар қайд қилинмоқда

Хитойда каналар орқали тарқалувчи SFTS вируси қўзғалди, бу ҳақда «Global Times» хабар берди. Сўнгги маълумотларга кўра, 60 киши касалликни юқтирган, шулардан етти нафари вафот этган. Вирус аввалига Цзянсу провинциясида қайд этилганди, кейинчалик Аньхой провинциясида яшовчиларда ҳам шу касаллик аниқлана бошлаган. Касалликка чалинган нанкинлик аёлда йўтал, тана юқори ҳарорати каби симптомлар кузатилиб, врачлар унинг қонида лейкоцитлар ва тромбицитлар миқдорининг камайишини қайд этишган.…

Батафсил...

Дубай-Бишкек-Дубай рейсида кимлар Қирғизистонга кела олади?

Қирғизистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги рейслар қайта тикланди, илк парвозлар 14, 21 ва 28-август кунлари учадиган бўлди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Дубайдаги Бош консуллиги хабар берди. Маълумотларга кўра, «Дубай – Бишкек – Дубай» рейси жума кунлари амалга оширилади ва биринчи рейс 14 августда амалга оширилади. Йўловчилар аэропортда COVID-19 учун бепул экспресс-тестдан ўтадилар. Ушбу самолетда кимлар Қирғизистонга кела олади: Қирғизистон фуқаролари;…

Батафсил...

Каъбатуллоҳ ва Мадинадаги Масжидул Набавийни ҳар куни 10 мартагача дезинфекция қилишмоқда

Бу йилги ҳаж мавсумида ҳожилар орасида тожливирус тарқалмаслиги учун эҳтиёт чораси сифатида Каъбатуллоҳ ҳудуди ҳар куни дезинфекция қилинмоқда. Тозалаш ишларига кунига 54 минг литр дезинфекцияловчи моддалар ишлатилмоқда. Маккадаги Каъбатуллоҳ ва Мадинадаги Масжидул Набавий бош маъмуриятининг маълум қилишича, Ҳаж мавсуми давомида ушбу муқаддас жойни тозалаш ишлари 3500 киши томонидан амалга оширилди. Тозаловчилар Каъбанинг ички ва ташқи майдонларини ҳар куни 10 мартагача…

Батафсил...

Қирғизистон Қозоғистон билан савдони 30,9 фоизга камайтирди

Қирғизистон Қозоғистон билан савдо ҳажмини 30,9 фоизга камайтирди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилмоқда. 2020 йилнинг 5 ойида мамлакатнинг ташқи савдо ҳажми 274,5 миллион долларни ёки 2019 йилнинг январ-майига нисбатан 69,1 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, Қирғизистондан Қозоғистонга товарлар экспорти 87,5 миллион долларни ёки 67,5 фоизни, товарлар импорти эса 187 миллион долларни ёки 69.8 фоизни ташкил этмоқда.

Батафсил...

Май ойида дунё бўйлаб сайёҳлар сони 98 фоизга камайган

2020 йилга келиб Жаҳондаги туризм билан боғлиқ иш-фаолиятлари 320 миллиард долларни йўқотиши мумкин. Бу пандемиянинг оқибатлари билан боғлиқ. Бутун жаҳон сайёҳлик ташкилотининг таҳминларига кўра, май ойида чет элга саёҳат қилганлар сони 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 98 фоизга камайди. Бу 2009 йилдаги иқтисодий инқироздан уч баравар кўпдир.

Батафсил...

Дунё бўйлаб аввалгидек йўловчи ташиш қачон тикланади?

Дунёда тожливирус тарқалишидан аввалги ҳолат каби йўловчиларни ташиш ва авиапарвозлар 2024 йилгача тикланмайди. Бу  тахминни Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси  маълум қилган. Ассоциациянинг таҳлилчиларига кўра, жорий йилнинг июнь ойида дунёда йўловчи қатновларининг сони ўтган йилдагига нисбатан 86,5 фоизга паст бўлган. Шунингдек вабо туфайли авиалиниялар йўқотиши мумкин бўлган маблағ 84,3 миллиард долларга тушиши мумкин.

Батафсил...

Туркманистонда масжидлар номаълум муддатга ёпилди

Туркманистонда расмийлар қарори билан диний объектларнинг барчаси ёпилди. Бу ҳақда “РИА Новости” агентлиги мамлакат Дин ишлари кенгашидаги ўз манбаси сўзларига таянган ҳолда хабар қилди. Кенгаш вакилига кўра, “масжидлар, черковлар ва қадамжолар юқумли касалликларнинг тарқалишига қарши профилактик чора сифатида ёпилган”. Манба диний муассасалар қачонгача ишламаслигига ойдинлик киритган эмас. У масжид минораларидан аввалгидек азон товуши янграйвериши, бироқ эндиликда бу фақат намоз вақти ҳақидаги эслатма…

Батафсил...
1 … 12 13 14 15 16