Исроилда 16 ёшли қизни 30 киши навбатда туриб зўрлашган

Исроилнинг Эйлат шаҳрида 16 ёшли қиз полицияга 30 киши томонидан зўрлангани ҳақида хабар берган. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар берди.

Хабар қилинишича, 16 ёшли қиз дўстлари билан алкоголь ичган. У меҳмонхонага келганида, уни номаълум шахслар зўрлашган. Полиция ўша пайтда бир нечта гумондорларни ҳибсга олган. Улардан бири зўрлашда 30 киши иштирок этганини айтди.

Меҳмонхонадаги видеокамералар қизнинг хонасида навбатда турган бир неча кишини кўрсатди. Зўрлашда иштирок этганларнинг баъзиларининг айтишича, уларнинг барчаси қизнинг розилиги бўлганини, уларни қизнинг ўзи навбат билан чақирганини айтган.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху воқеани инсониятга қарши жиноят деб атади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ