Қирғизистон дунёнинг энг яхши мамлакатлари рўйхатига бу йил ҳам киритилмаган

Ҳар йили US News & World Report  нашри дунёнинг энг яхши мамлакатлари рейтингини эълон қилади. Озарбайжон, Россия ва Қозоғистондан фарқли ўлароқ, Қирғизистон яна бир маротаба ушбу рўйхатга киритилмаган.

Уларнинг маълумотига кўра, 2020 йилда Швейцария энг яхши мамлакат бўлган, Канада, Япония, Германия ва Австралия эса кучли бешлик қаторига киритилган.

Рейтингдаги мамлакатлар қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланди:

Тадбиркорликни ривожлантириш;

Сайёҳлар орасида машҳурлик;

Ўз фуқароларига бўлган муносабат (инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, экология ва гендер тенглиги);

Маданий таъсир;

Ривожланиш салоҳияти;

Тарихий мерос;

Ҳарбий куч;

Турмуш тарзи.

Таъкидлаш керакки, бу йил Озарбайжон рейтингда 70-ўриндан 61-ўринга кўтарилиб, Қозоғистонни (66-ўрин) ортда қолдиди. Россия рейтингда 23-ўринни эгаллади. Барча ҳисоб-китобларга кўра, Россияда бизнес учун ошкоралик даражаси энг паст бўлган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ