Европа Иттифоқидан Қирғизистонда «Клооп»ни ёпиш ҳаракатларига муносабат сўралмоқда

Қатор нуфузли халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Қирғизистондаги Kloop.kg мустақил нашрини тугатишга ҳаракатлар юзасидан баёнот берди. Баёнотда қирғиз расмийларидан даъвони қайтариб олиш ва ОАВ таъқибини бас қилиш сўралмоқда. “Шунингдек, биз Европа Иттифоқи ва Қирғизистоннинг бошқа халқаро ҳамкорларидан ушбу мурожаатни қўллаб-қувватлашни ҳамда сўз эркинлиги каби муҳим ҳақ-ҳуқуқлар борасидаги халқаро мажбуриятларга беписандлик Қирғизистон билан ҳамкорликда муайян оқибатларни келтириб чиқишини билдиришни сўраймиз”, — дейилади…

Батафсил...

Қирғизистон тарихида илк бор ўзбек қаламкашига “халқ ёзувчиси” унвони берилди

Президент Садир Жапаров Мустақиллик куни – 31 август арафасида Абдуғани Абдуғафуровни “Қирғизистон халқ ёзувчиси” унвони билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Қирғизистон тарихида илк марта ўзбек қаламкашига “халқ ёзувчиси” унвони берилди. Жорий йилда 82 ёшни қаршилаётган Абдуғани Абдуғафуров ҳажвчи, драматург ва журналист сифатида танилган. 1941 йилнинг 17 декабрида Ўш шаҳрида туғилган Абдуғафуров ижодий фаолиятини 1965 йилдан бошлаган. Унинг қатор китоблари қирғиз…

Батафсил...

Қирғиз журналистлари Клооп нашрини тугатиш даъвоси юзасидан баёнот берди

Қирғизистон медиа ҳамжамияти Бишкек прокуратурасининг «Клооп Медиа» жамоат фондини тугатиш тўғрисидаги даъвоси юзасидан баёнот берди. Баёнотда қайд этилишича, прокуратура даъвоси асоссиздир, чунки даъвода келтирилган “сиёсатни кескин танқид қилиш” ва “доимий салбий баёнотлар” иддаолари Қирғизистон Конституциясида кафолатланган сўз эркинлиги ва ҳукуматни танқид қилиш ҳуқуқидир. “Қирғизистон қонунчилигида мансабдор шахслар танқидга нисбатан бағрикенг бўлиши мустаҳкамланган, бу улар ўз ваколатларини шаффоф ва масъулиятли амалга…

Батафсил...

Қирғизистонда ТикТокни тақиқлашмоқчи

Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги мамлакатда ТикТок ижтимоий тармоғини тақиқлашга қарор қилди. Бу ҳақда 30 август куни вазирликнинг матбуот хизмати хабар берди. Вазирлик баёнотида айтилишича, бу қарор ижтимоий тармоқ контенти таҳлилидан сўнг қабул қилинган. Мониторинг ТикТок болалар саломатлиги ва ривожланишига зарар етказувчи маълумотлардан фойдаланишга чекловлар қўймаслиги аниқлаган. Мониторинг нодавлат ташкилотларнинг “ижтимоий тармоқ болаларнинг руҳий ривожланиши ва саломатлигига…

Батафсил...

Бишкек прокуратураси Клооп веб-сайтини тугатиш ниятида

Бишкек прокуратураси Клооп нашрини ёпиш тўғрисида Бишкекнинг Октябрь туман судига даъво аризаси киритди. Бу маълумотни туман суди матбуот хизмати тасдиқлади. Иш суд муҳокамасига ўтказилди. Шаҳар прокурори Эмилбек Абдиманаповнинг судга йўллаган мурожаатида улар амалдаги ҳукуматни танқид қилгани ва давлат идораларини обрўсизлантиргани учун портални ёпиш ниятида экани айтилади. “Нашр веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда чоп этилган материаллар амалдаги ҳукуматнинг сиёсатини кескин танқид қилишга…

Батафсил...

Ёзувчи ва журналист Олжобай Шакир 2 ойга ҳибсга олинди

Ёзувчи ва публицист Олжобай Шокир суд қарори билан 2 ойга ҳибсга олинди. Бу ҳақда унинг адвокати маълум қилди. Олжобай 23 август куни ғойиб бўлганди. Кейинроқ унинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида эканлиги маълум бўлган Унинг рафиқаси Назгул Бодбаеванинг Озодликка айтишича, Шокир 23 август куни тушда уйда ёлғиз бўлган, бироқ кейин ғойиб бўлган. “Уйга келсам уй очиқ, Олжобой эса йўқ эди. Телефони…

Батафсил...

Ёзувчи Ўлжўбай Шокир 48 соатга тергов изоляторида ҳибсга олинди

Ёзувчи, публицист ва жамоат арбоби Ўлжўбай Шокир 23 август куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига чақирилган ва қарийб саккиз соатлик сўроқдан сўнг 48 соатга махсус хизматнинг тергов изоляторида ҳибсга олинган. Унинг адвокати Бақит Автандил маълумотни тасдиқлади ва ёзувчига “оммавий тартибсизликни ташкил қилиш” ва “ҳокимиятни эгаллаб олишга уриниш” айбловлари қўйилганини айтди. “МҲДҚ ходимлари уни қўлга олишди. У бизга кеч хабар берди…

Батафсил...

Тошкентда Zo’r TV журналистлари калтакланди, АОКА ҳужумни қоралади

14 август куни Тошкент аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгич тўсинларининг қулаши ҳақида лавҳа тайёрлаш учун ҳодиса жойига борган Zo’r TV журналисти ва оператори қурилиш бошқарувчиси томонидан калтакланган. Daryo.uz нашрининг Zo’r TV журналисти Нурзодбек Воҳидовнинг сўзларидан иқтибос келтиришича, ҳодисада телеканал оператори Сардорбек Йўлдошевнинг бурни синган, унинг ўзи ҳам жароҳатланган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода журналистлар тасвирга олиш учун рухсат сўраб мурожаат қилган…

Батафсил...

Озодлик қирғиз хизматининг YouTube’даги канали ҳакерлар ҳужумига учради

Озодлик қирғиз хизматининг YouTube порталидаги канали 13 июль куни ҳакерлар ҳужумига учради. Google корпорациясидаги видеохостинг командаси ҳақиқатан ҳам каналга кибер-ҳужум уюштирилганини тасдиқлаб, “Азаттиқ” канали фаолиятини тиклаш устида иш олиб борилаётганини билдирган. Мазкур ҳужум ким томонидан ва нима мақсадда содир этилгани ҳозирча маълум эмас, бунга оид маълумотлар ўрганилмоқда. “Азаттиқ” YouTube-каналининг қарийб 2 миллион нафар обуначиси бўлиб, канал YouTube’нинг “Олтин тугма”си соҳиби бўлиб…

Батафсил...

Қирғизистонда “Азаттиқ” веб-сайтлари блокдан чиқарилди

Қирғизистонда деярли барча интернет операторлари “Азаттиқ”нинг rus.azattyk.org ва azattyk.org сайтларини блокдан чиқарди. Шаҳар суди “Азаттиқ” (Озодлик радиоси қирғиз хизмати) билан келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги қароридан сўнг Маданият вазирлиги Рақамли ривожланиш вазирлигига блокдан чиқариш тўғрисида хат юборди. Жорий йилнинг 27 апрелида Бишкекнинг Ленин тумани суди Маданият вазирлигининг “Азаттиқ”ни ОАВ сифатидаги фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантирган эди. Суднинг бу қарори ортидан қатор…

Батафсил...

Бишкек шаҳар суди “Азаттиқ” фаолиятини тўхтатишга оид биринчи инстанция суди қарорини бекор қилди

Бишкек шаҳар суди 12 июль куни Ленин тумани судининг “Азаттиқ Медиа”ни (Озодликнинг қирғиз хизмати) оммавий ахборот воситаси ўлароқ ёпиш ҳақидаги қарорини бекор қилиб, Озодлик билан Маданият вазирлиги ўртасидаги муросавий келишувни тасдиқлади. Шу тариқа, “Азаттиқ” фаолиятини тўхтатишга оид иш тўхтатилди. Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL) медиакорпорацияси веб-сайтларида контент сақлашнинг умумий протоколлари ўзгаргани эътиборга олинса, контент серверда абадий сақланмайди, шу важдан вазирлик аризасида эътирозга…

Батафсил...

ЙХҲТ: Марказий Осиё мамлакатларида сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият ёмонлашган

ЙХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Тереза Рибейро Марказий Осиё мамлакатларида сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият ёмонлашганини маълум қилди. 6 июль куни Бишкекда бўлиб ўтган 24-Марказий Осиё медиа конференцияси чоғида қилган нутқида Рибейро ОАВнинг мустақиллиги ва эркинлигисиз мамлакат демократияси ҳам бўлмаслигини таъкидлади. ЙХҲТ вакилига кўра, журналистлар босим остида бўлган жойда эртами-кечми демократия ҳам босим остида қолади. “Афсуски, ЙХҲТ минтақасидаги кўплаб мамлакатларда,…

Батафсил...

Cуд муқаддам судланган журналист Зулпуқар Сапановни оқлади

Бишкекнинг Первомайский туман суди мустақил журналист Зулпукар Сапановни жиноят таркиби йўқлиги учун оқлади. Унинг адвокати Акмат Алагушевнинг айтишича, бундай қарор май ойида қабул қилинган. Адвокатга кўра, ўтган йили Қирғизистон Республикаси Олий суди туман ва шаҳар судлари томонидан Зулпуқар Сапановга нисбатан чиқарилган ҳукмларни бекор қилиб, ишни назоратга жўнатган. 2017 йилда Бишкек шаҳрининг Первомайский туман суди Зулпукар Сапановни 299-модданинг 1-қисмида (“Миллий (миллатлараро),…

Батафсил...

Суд «Азаттиқ»нинг сайтларини блокировка қилишнинг ноқонунийлиги ҳақидаги даъвоси бўйича қарорни ўз кучида қолдирди

30 май куни Бишкек шаҳар суди “Азаттиқ Медиа” компаниясининг Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг веб-сайтларни блоклаш ҳақидаги қарорини бекор қилиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқди. Суд мажлисида “Азаттиқ Медиа” адвокатлари Маданият вазирлигининг веб-сайтларни блокировка қилиш ҳақидаги қарорини ноқонуний деб таъкидлаб, Бишкек маъмурий судининг қарорини бекор қилишни сўрашди. Судья Болотбек Сотибалдиев раислигидаги ҳайъат “Азаттиқ Медиа” аризасини қаноатлантирмади ва аввалги инстанция…

Батафсил...

Ўшдаги «Ынтымак» телеканали директори тайинланганидан бир кун ўтиб ишдан кетди

Вилоят телеканалига янги раҳбар этиб тайинланган Бахит Айдаров тайинланганидан бир кун ўтиб, 4 май куни ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Озодликка Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг лицензиялаш назорати бошқармаси бошлиғи Бектур Ибрагимов маълум қилди. Унга кўра, Айдаров оилавий шароити туфайли телеканал раҳбари лавозимини тарк этган. Бироқ, унинг телеканал раҳбариятидан кетишининг аниқ сабаби маълум эмас. Бахит Айдаров «Ынтымак»…

Батафсил...

Сўз эркинлигига ҳужум: Қирғизистонда “Озодлик” ёпиладими?

Халқаро ташкилотлар оммабоп нашрнинг ёпиш ҳақидаги суд қарорига норозилик билдирмоқда. Бишкекнинг Ленин туман суди Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг “Азаттиқ Медиа” муассасасинитёпиш бўйича шикоятини қаноатлантирди. Пайшанба, 27 апрель куни ҳакам Чўлпон Каримбаева раислигида бўлиб ўтган сўнгги суд мажлисида, Қирғизистоннинг собиқ Бош прокурори Аида Салянова, қатор фуқаролик жамияти вакиллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар иштирок этган. “Юз фоиз оқилона…

Батафсил...

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Қирғизистон ҳукуматини «Азаттиқ» бўйича суд қарорини бекор қилишга чақирди

Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) суднинг «Азаттиқ Медиа»ни ёпиш ҳақидаги қароридан хавотир билдирди. “Қирғизистоннинг энг машҳур ва ишончли ахборот манбаларидан бири бўлган «Азаттиқ» радиосининг ёпилиши мамлакат мустақил оммавий ахборот воситалари учун даҳшатли сигнал бўлиб, ҳукумат ўз давлатини қайси йўналишда давом эттирмоқчи экани борасида жиддий саволлар туғдиради”, дейди қўмитанинг Европа ва Марказий Осиё дастури координатори Гулноза Саид. «Ҳокимият бу…

Батафсил...

Суд Қирғизистонда “Азаттиқ” радиоси фаолиятини чеклади

Бишкек Ленин туман суди ҳаками Чўлпон Каримбаева, Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг “Азаттиқ медиа” муассасасига нисбатан шикоятини қаноатлантирган. 27 апрел куни бўлиб ўтган сўнгги суд жараёнида “Азаттиқ” адвокатлари нутқ сўзлаб, вазирлик аризасини рад этишга чақиришган. Суд мажлисида Қирғизистоннинг собиқ бош прокурори Аида Салянова, қатор фуқаролик жамияти вакиллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар иштирок этган. “Юз фоиз оқилона қарор…

Батафсил...

Қирғизистонда журналист ва блогерларни қамаш кўпайди

  Қирғизистонда сўнгги бир неча кун ичида уч нафар блогер ва журналистга нисбатан суд жараёнлари бўлиб ўтди. Қирғизистонлик фаоллар бунинг ортидан мамлакатда сўз эркинлигига босим кучайганидан бонг урмоқда. Аммо қирғиз ҳукумати мамлакатда сўз эркинлигига босим кўрсатилаётгани тўғрисидаги баёнотларни инкор этмоқда. Блогер Aдилет Балтабай 19 апрелда қамоқдан чиқди 19 апрел куни Қирғизистон Олий суди номи билан танилган блогер Aдилет Aли Миқтибекка…

Батафсил...

Журналист Семетей Талас уулу экстремистик материалларни тарқатишда айбдор деб топилди

18 апрель куни Бишкекнинг Первомайский туман суди журналист Семетей Талас уулуни экстремистик материалларни тарқатишда айбдор деб топди. Бу ҳақда Озодликка суд матбуот хизмати хабар берди. Суд уни уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилди, бироқ бир йил муддатга синов назорати тайинлаб, жазодан озод қилди. Журналистнинг бу қарор устидан юқори инстанцияга шикоят қилиш ёки бермаслигини ҳозирча билмаслигини айтди. 2022 йил февраль ойида…

Батафсил...
1 2 3 4 5 7