Жўғўрқу Кенешнинг собиқ депутати, Бишкекдаги «Мадина» бозорининг эгаси Салимов ўғрибоши Қамчибек Колбаевнинг жиноий йўл билан қўлга киритилган мол-мулкини легаллаштиришда ёрдам берганликда гумонланиб қўлга олинган. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилишича, Турсунтой Салимов уюшган гуруҳ тузиш ёки унда иштирок этиш ҳамда одамни ўлдиришга уринишда гумонланмоқда. Жўқорғу Кенешнинг собиқ депутати, Бишкекдаги «Мадина» бозорининг эгаси Салимов ўғрибоши Қамчибек Колбаевнинг жиноий йўл билан…
Батафсил...Bo'lim: Сиёсат
Қирғизистон ва Тожикистон чегаранинг яна 43 километрини аниқлаштириб олди
Мазкур чегара ҳудуди минтақада энг нотинч ҳисобланади. Топографик ишчи гуруҳлар Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 43,32 километри бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди. Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида 3 октябрдан 8 октябргача чегарани аниқлаш устида биргаликда ишлаган қирғиз ва тожик топографлари навбатдаги учрашувни Тожикистон ҳудудида ўтказади. Аввалроқ Боткенда Қирғизистон-Тожикистон чегараси бўйича ҳукумат делегациялари учрашуви бўлиб ўтгани эди. Делегацияларга…
Батафсил...Ташиев: Агар уюшган жиноий гуруҳлардан кимдир бош кўтарса, қаттиқ жазоланади
МХДҚ бошчиси Қамчибек Ташиев уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига, жумладан махсус операцияда йўқ қилинган Қамчи Колбаевнинг атрофидагиларга мурожаат қилди. «Мен кеча йўқ қилинган криминалнинг ёнида юрганларнинг барини огоҳлантириб қўяй: агар кимдир жамиятга қарши бош кўтарса ёки қонунга қарши ҳаракатларни уюштирса, қонун доирасида жазоланади. Мен огоҳлантирган нарсамни доим бажараман. Мен шу криминал элементларга мурожаат қиламан: қонунни бузманглар. Энди юртимизда ҳеч қандай қонундаги…
Батафсил...Германия Ўзбекистон ва Қирғизистон билан ноқонуний мигрантларни қайтаришни келишмоқчи
Германия олти давлат билан ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича келишувга эришмоқчи. Бу, жумладан, ноқонуний мигрантларни ўз ватанига тезроқ қайтаришга имкон беради. Германия ҳукумати Ўзбекистон, Грузия, Молдова, Кения, Колумбия ва Қирғизистон билан ноқонуний муҳожирларни ўз ватанларига тезкор қайтариш ҳақида музокаралар олиб бормоқда, деб хабар қилди Deutsche Welle Ички ишлар вазирлиги вакилига таяниб. Нашрнинг қайд этишича, икки Марказий Осиё давлати билан музокаралар…
Батафсил...МДҲ давлатлари раҳбарлари 13 октябрда Қирғизистонда учрашади
13 октябрь куни Бишкекда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда 4 октябрь куни президент маъмурияти ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азимбоқиев маълум қилди. Саммитга Қирғизистон раислик қилади. «Тадбир давомида МДҲ давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинади”, — деди Азимбакиев. Шунингдек, 12 октябрь куни Россия президенти Владимир Путиннинг…
Батафсил...Қирғизистонда Конституциявий суд нуфузини йўққа чиқарадиган қонун қабул қилинди
Президент Садир Жапаров «Конституциявий суд тўғрисидаги» қонунга ўзгартиришларни маъқуллади. Эндиликда Конституциявий суд қарорлари ўз қатъийлигини йўқотиб, жорий сиёсатга қараб қайта кўриб чиқилиши мумкин. Конституциявий судга ўз қарорларини қайта кўриб чиқишга имкон берувчи қонун лойиҳасини Жўқорғу Кенеш депутатлари 28 сентябрь куни биратўласи иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилган эди. Қонуннинг амалдаги таҳририга кўра, Конституциявий суд қарорлари якуний ҳисобланади ва қайта кўриб…
Батафсил...ТИВ: Туркияда собиқ эридан зўравонлик кўргани айтилган аёлнинг иши назоратга олинди
2 октябрда Туркияда 2016 йилдан бери турк эридан зўравонлик кўрган қирғизистонлик аёлнинг синглиси президенга мурожаат қилди. У турмага тушиб қолган опасининг муаммосини ҳал қилиб беришни сўради. Унинг опаси 2015 йили турк фуқаросига турмушга чиқиб, 2016 йили фарзандли бўлган. Турмуш ўртоғи шундан бери аёлга жисмоний, руҳий томондан босим ўтказгани учун 2022 йили ажрашган. У одам кейин ҳам «аёлини тинч қўймай қўрқитганда»…
Батафсил...Қирғиз ва тожик махсус хизматлари раҳбарлари чегара бўйича янги протокол «барча муаммоларга чек қўйишини» билдирди
Боткенда 2 октябрда Қирғизистон-Тожикистон чегараси бўйича ҳукумат делегациялари учрашуви бўлиб ўтгани эди. Делегацияларга ҳар икки давлат миллий хавфсизлик идоралари раҳбарлари Қамчибек Ташиев ва Саймўмин Ятимов раҳбарлик қилган. Учрашувда чегараларни аниқлаш, делимитация ва демаркация қилиш ишларини тезлаштириш масалалари муҳокама қилинган ва бу борадаги протоколга қўл қўйилган. Учрашув якунларига бағишланган қисқа брифинг видеоси «Чек Ара» телеграм каналида эълон қилинди. Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси…
Батафсил...Ақилбек Жапаров: 12 октябрда Путиннинг Қирғизистонга келиши кутилмоқда
30 сентябрда Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга хизмат сафари билан 12 октябрда келиши кутилаётганини билдирди. Бунгача РИА Новости нашри рус лидерининг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб, Путин Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашиш учун Қирғизистонга 15 октябрда келишини ёзган. «12 октябрда Россия президенти Владимир Путиннинг давлат ташрифи, 13 октябрда МДҲ давлат раҳбарларининг саммити, 25 октябрда…
Батафсил...Президент маслаҳатчиси Абикеев байроқни ўзгартириш ташаббусини қўллаб-қувватлашини айтди
29 сентябрда президент Садир Жапаровнинг маслаҳатчиси Чолпонбек Абикеев фейсбук саҳифасига давлат байроғини ўзгартириш таклифини қўллашини ёзди. У 90 йиллари бир хорижий делегация байроқдаги қуёшнинг нурини кунгабоқарга ўхшатганини эслатиб, уни ҳақиқий қуёш нурига ўхшатиш тўғри деб ҳисоблайди. «Ҳақиқатдан ҳам биз 30 йил бошқаларга кунгабоқар бўлиб келдик, деб ўзингизлар ҳам айтиб қоласизлар. Энди давлатимиз ривожланиш йўлига тушди. Дунё бўйича давлат байроғини биргина…
Батафсил...Германия – Марказий Осиё саммити: интеграция, иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари
Европа Иттифоқи минтақада Россия ва Хитойнинг таъсирини камайтиришга интилмоқда. Берлинда 29-сентябр куни ўтган Германия-Марказий Осиё саммити сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирувчи ҳаракатлар билан қаршиланди. Германия канцлери Олаф Шольц Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари: Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев, Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Халқ кенгаши раиси Ғурбанғули Бердимуҳамедов билан…
Батафсил...Парламент Конституциявий суд нуфузини йўққа чиқарадиган қонун лойиҳасини қабул қилди
Эндиликда Конституциявий суд қарорлари ўз қатъийлигини йўқотиб, сиёсатга қараб қайта кўриб чиқилиши мумкин. Конституциявий судга ўз қарорларини қайта кўриб чиқишга имкон берувчи қонун лойиҳасини Жўқорғу Кенеш депутатлари 28 сентябрь куни биратўласи иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Қонун лойиҳасида Конституциявий судга ўз қарорларини бекор қилиш ёки қайта кўриб чиқишга рухсат бериш таклиф этилади. Қонуннинг амалдаги таҳририга кўра, Конституциявий суд қарорлари…
Батафсил...Садир Жапаров амалий ташриф билан Германияга боради
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 28−30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлинда бўлади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. Ташриф дастурига мувофиқ, Федерал Канцлер Олаф Шольц ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши, шунингдек, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувлари режалаштирилган. Бундан ташқари, Садир Жапаровнинг Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил этиладиган ишбилармонлик тадбирларида ҳам иштирок…
Батафсил...Депутат Самийкожо: ИИВ оиладаги зўравонлик бўйича маълумот тарқатган манбаларга чора кўриши керак
Жогорку Кенеш депутати Мирлан Самийкожо Ички ишлар вазирлиги атайлаб оиладаги зўравонлик ҳақида маълумот тарқатаётганларга чора кўрилиши керак деб ҳисоблайди. Бу ҳақда депутат парламентнинг 27 сентябрдаги йиғинида билдирди. Самийкожонинг айтишича, тарихда ота-боболар аёлларга доимо тенг ҳуқуқлилик билан муносабатда бўлган. «Яқинда қулоқ-бурни кесилиб, [Селекция қишлоғидаги аёлнинг пичоқланиши] хўрланаётганлари — бу йигитчилик эмас, олийжаноблик эмас. Бу жуда ёмон кўриниш. Шу нарсаларни ҳам тарқатаётган…
Батафсил...Владимир Путин 15 октябрь куни Қирғизистонга келади
Ташриф режалаштирилганини Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков тасдиқлади, дея хабар беради “РИА Новости”. Путин Қирғизистон раҳбарияти билан учрашувлардан ташқари Беларус президенти Александр Лукашенко билан ҳам икки томонлама музокаралар ўтказади. Аввалроқ Беларус президенти Александр Лукашенко душанба куни Путин билан телефон орқали мулоқот қилганини ҳамда 15 октябрь куни Қирғизистонда Путин билан учрашишини маълум қилганди. “Президент режасида ҳақиқатан ҳам Қирғизистонга ташриф бор,…
Батафсил...«Бутун Қирғизистон» мухолифат партиясини таъқиб қилиш давом этмоқда
Миллиятчи руҳдаги партиянинг яна бир фаоли Замирбек Шамшидин уғли тергов даврига ҳибсга олинди. Адвокати Алманбет Бексултановнинг сўзларига кўра, Замирбек аввал ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга оммавий чақириқда айбланган. Бироқ, 13 сентябрдаги Бишкек шаҳар суди биноси ёнида сиёсатчи Адахон Мадумаров тарафдорлари митинг ўтказган, унда Замирбек ҳам қатнашган. Шундан сўнг, ушбу айблов оммавий тартибсизликларни уюштириш айбловига ўзгартирилди. “Бутун Қирғизистон” партияси аъзоси Замирбек Шамшидин…
Батафсил...Мадумаровнинг тарафдорини қуролли шахслар ушлаб кетгани айтилмоқда
23 сентябрда қамоқдаги депутат Адахан Мадумаровнинг тарафдори Замирбек Шамшидин ўғлини ИИБнинг бош тергов бошқармаси олдидан қуролли номаълум одамлар олиб кетишди. Бу ҳақда Kaktus.media нашри сиёсатчининг ўғли Динмухаммед Мадумаров билдирди. Унинг айтишича, депутатнинг тарафдорлари уни қўллаш учун тергов бошқармасига йиғилган. Шунда номаълум одамлар Шамшидин ўғлини ҳеч қандай изоҳсиз ушлаб кетишган. Уни қўлга олиниши бўйича МХДҚдан изоҳ олишни имкони бўлмади. ИИВнинг матбуот…
Батафсил...С5+1: АҚШ Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантирмоқчи
Жаҳонда вазият ҳар томонлама кескинлашган шароитда Марказий Осиёга эътибор кучайди. Шу ҳафта Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда инсониятни ташвишга солаётган сиёсий, иқтисодий, экологик, ижтимоий ва гуманитар масалалар муҳокама қилинмоқда. Бу сафар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бу анжуман ишидаги фаоллигининг бир даража ортганини кўриш мумкин. Ассамблеяда сўзлаган нутқларида Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари сўнгги йилларда дунё давлатлари ўртасида талаш…
Батафсил...МСК: Ленин округи бўйича сайлов ғолиби деб Кубаничбек Самаков топилди
Марказий сайлов комиссияси 20 сентябрда Бишкекнинг Ленин бир мандатли округи бўйича Жогорку Кенеш депутатининг қайта сайлов натижасини чиқарди. МСК қарорига кўра, комиссия аъзолари қайта сайлов натижасини чиқариб, 5 минг 279 (26,17%) овоз олган номзод Кубаничбек Самаков ғолиб деб топилди. МСКнинг раиси Нуржан Шайлдабекова Марказий сайлов комиссиясининг қароридан норози бўлганлар уч кун ичида судга шикоят қилиб мурожаат қилса бўлишини таъкидлади. Бишкекнинг…
Батафсил...ЖК Мадумаровнинг қўлга олинишини қонунийлигини текшириш бўйича комиссия туза олмади
Жогорку Кенешнинг 20 сентябрдаги йиғилишида депутатлар, «Бутун Киргизстан» мухолифат фракциясининг лидери Адахан Мадумаровнинг қўлга олиниши қонунийлигини текшириш бўйича комиссия туза олишмади. Йиғилишда Мадумаровнинг партиядоши Гуля Кожокулова сўзга чиқиб, кўп ҳолларда, депутатлар қамалганда, комиссиялар тузиб келинишини таъкидлаб, ҳамкасбларини бу масалани қўллаб-қувватлашга чақирди. Дастлаб комиссия таркибига 6 киши кирган: Жанар Акаев («Альянс» фракцияси), Султанбай Айжигитов («Ийман Нуру»), Шараптакан Мажитова («Интимак»), Жалолидин Нурбаев…
Батафсил...