Олий даргоҳларга Ўзбекистондан 45 мингга яқин талаба келган

Чет эллик талабалар сони кўпайди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Нурлан Ўмуров «Марал» радиосига берган интервьюсида айтиб ўтди.

 

Унга кўра, ушбу ўқув йилида чет эллик талабалар сони 72 172 нафарни ташкил этди. Ўзбекистондан 45 мингга яқин талаба келди. Тиббиёт йўналишида 28 минг 239 талаба таҳсил олмоқда.

 

2019-2020 ўқув йилида чет эллик талабалар сони қарийб 41 минг кишини ташкил этса, шундан 20 мингга яқини тиббиёт соҳасини танлаган. Улардан 15000 нафари Ўзбекистондан, қолганлари МДҲдан келганлар.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ