Жанубий Кореяда юрган 6000 қирғизистонликнинг 4000 нафари ноқонуний ҳисобланади

Депутат Бақтибек Турусбеков Олий Кенгашнинг 24-февралдаги навбатдан ташқари сессиясида ишлаш учун Жанубий Кореяга бориб, алданган фуқароларга ким ёрдам беришини сўради.

«Бишкекда иш топиб берамиз деган фирмалар ташкил этилиб, Кореяга кетган фуқароларимизнинг на иши ва на пули йўқ бўлмоқда. Бизга ўз вақтида кўплаб шикоятлар келиб тушган «, – дейди депутат.

Унга ҳукумат вакили Алмасбек Абитов, миграция хизмати орқали махсус тил имтиҳонини топшириш кераклигини ва фақат миграция хизматидан ўтган фуқароларни Корея тан олишини айтди.

«Ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, Жанубий Кореяда 6 минг 189 фуқаро бор, улардан 2 минг нафари рўйхатда, қолган 4 минг нафари эса рўйхатда йўқ экан», дейди у. Уларда ҳам бизнинг фуқароларимизда», – деди Бақтибек Турусбеков.

Абитов уларнинг кўпчилиги ўқишга бориб қолганлар эканлигини қўшимча қилди.

«Уларнинг аксарияти 3- ёки 6 ойлик  турли-туман ўқишларга бориб қолганлар», деди у. Расмий борганлар ҳақида ҳеч қандай муаммо йўқ «, – деди Алмасбек Абитов.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ