Чехияда иккитадан юзқоп тақиш мажбурий бўлди

Чехия аҳолиси 25-февралдан бошлаб жамоат жойларида махсус респиратор ёки иккита тиббий юзқоп кийишлари шарт. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазири Ян Блатнанинг сўзларига кўра, ушбу талаблар Британия штаммининг тарқалиши муносабати билан қабул қилинган. Янги қоидалар, айниқса дўконларда, касалхоналарда, жамоат транспортида ва автовокзалларда мажбурий бўлади.

Чехия фавқулодда ҳолат эълон қилиб, кечки соат 9 дан тонгги 5 гача комендантлик соати жорий этди. Вирус фаол бўлган 3 та туманда кириш ва чиқиш бутунлай тўхтатилди.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ