Мактабдаги рўмолли қизлар: Бозорқўрғонда ўқувчи қизларининг кийими бўйича муаммо яралмоқда

Бозор-Қўрғон туманида ижтимоий тармоқларда  ўқитувчилар мактабга рўмолда юрганликлари учун танбеҳ берилаётгани ҳақидаги хабарларга турли хил муносабат билдирилмоқда. Бу ҳақдаги Турмуш нашри ёзмоқда.

 

Вилоят қозияти ҳуқуқ ҳимоячиси билан таълим бериш вакилларини чақириб, ушбу форма бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қилмоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳижобли қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақириқлар бошланди. Аввалроқ ўзини ҳуқуқ ҳимоячиси деб таништирган Қубаничбек Бакиров исмли фуқаро интернет тармоқларида Бозорқўрғон туманидаги мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқлари бузилаётгани ва уларнинг мактабга боришига рухсат берилмаганлигини айтиб чиқди.

 

Бозорқўрғон туман таълим бўлими бошлиғи Сўпубек Сариевнинг сўзларига кўра, дарсга ҳижобда келиб ўз дарсини қилаётган ўқувчилар бор. Тумандаги 10 дан ортиқ мактабларда рўмол кийган ўқувчилар дарсга қатнашмоқда.

«Рўмол ўраганларни мактабга киришга рухсат берилмаяпти» деган миш-миш 10 кун олдин пайдо бўла бошланди. Бозорқўрғонда махсус провокация уюштирилди. Мактаб директорларига уларнинг амакиси ва холаси бўламан деб чиқишди,  барча овозлари ёзилган аудиоёзув тарқатиб юборишди. Қандайдир бир уюшган гуруҳ бор деб ўйлайман. Бизда 2015-йилда ҳукумат чиқарган №572   қарори мавжуд. Унда ўқувчилар бир ҳил форма билан келишлари керак деган банд бор.

 

Шунингдек ҳар бир мактабнинг ўз устави ҳам мавжуд. Биз ушбу қарор ва уставлар билан ишлаяпмиз. Бизнинг рўмолга қаршилигимиз йўқ, дарсга рўмол билан келганлар ҳам бор. Ҳижоб билан рўмолнинг фарқи бор, биз ҳижобга қарши бўлдик. Яна бир мисол келтирсам, мактабларимиздан бирида бир ўқувчи  қиз 1 кунда 8 қизни ўрантириб келган, кўзларигача ёпиб олган. Болаларнинг ота-оналари билан суҳбатлашгандан сўнг, улар эртаси куни одатий бош кийимларида келганларини айтишди. «Уларни мактабдан ҳайдаб чиқарди деганларнинг барчаси ёлғондир», дейди Сариев.

 

Тумандаги Мамажан Алиқулов номидаги мактаб директори Ибрагим Эрматовнинг айтишича, уларда ҳам рўмолда келганлар бор эканини, уларнинг таълим олишларига тўсқинлик қилинмаётганини айтди.

“Ўтган йили бизда 2 ўқувчи рўмол ўраниб келар эди,  мулланинг қизлари эди. Бу йил яна рўмол ўранганлар қўшилган. Улар ҳеч қандай тўсиқларсиз ўқишмоқда », – деди директор.

Жалол-Обод вилоятининг мусулмонлари қозиси, таниқли дин олими  Нематтула ҳожи Жээнбековнинг айтишича, тумандаги рўмол масаласини қўзғатишнинг кераги йўқ. Чунки бу масала аллақачон кўриб чиқилган ва ҳал қилинган.

 

“Мен туман таълим бўлими бошлиғи билан гаплашдим. Насиб қилса кейинги ҳафта ўқитувчилар ва ҳуқуқ ҳимоячиларни чақириб суҳбатлашишни режалаштирмоқдамиз. Мен бу ерда муаммоли ташвиқот сифатида қўзғалиши мумкин бўлган масалани кўрмаяпман. Бундай дейишимнинг сабаби, ўқитувчилар ҳам рўмолда муаммо йўқлигини айтишмоқда. Ноқулай вазиятни яратаётган ҳижоб ҳақида бўлмоқда. Шунинг учун бу иккала томон тенг бир оз ақл-идрок билан ҳал этса ечилиши кўриниб турибди. Ушбу рўмол масаласи кўриб чиқилиб,  ҳал қилинган. Сабаби ҳозир мусулмон аёлларда паспортга рўмол билан расмга тушишга рухсати бор. Бизнинг рўмолли аёлларимиз органларда ва яхши лавозимларда ишлаб юришибди. Рўмол бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ. Мен икки томонга 3 формани тайёрламоқдаман, уларнинг олдига қўяман. Уларнинг қайси бири қонун ва шариатга мувофиқ келади, қайси бири халқимизга ёт бўлганлиги тўғрисида уларнинг фикрларини тинглаймиз. Бир нечта чиройли оқ рўмоллар тиззадан пастда, кенг формали мактаб формасига жуда яқин ва тўлиқ ҳижоблиги ҳам бор. Биз ўртада маслаҳатлашамиз. Тушунмовчиликларни қайта-қайта муаммо сифатида кўтармаслик керак », – деди Нематтула ҳожи.

Жалолобод вилоятида 470 дан ортиқ мактаб мавжуд.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ