Қирғизистонда янги Конституция лойиҳаси эълон қилинди

Парламент депутатлари ташаббус гуруҳи тарафидан ишлаб чиқилган конституциясининг янги таҳрирдаги лойиҳаси, кеча Жўғўрқу Кенгаш веб-сайтида эълон қилиниб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Янги қонун лойиҳасида президент ва парламентга алоқадор бўлимлар жиддий ўзгартирилган, шунингдек, Халқ қурултойи институтини жорий этиш кўзда тутилган.

Лойиҳа изоҳида Конституциянинг «Давлат ҳокимияти органлари» деб номланган учинчи бўлимида «халқ талабларини инобатга олган ҳолда жиддий қайта кўриб чиқилганлиги» таъкидланган.

“Президент” бўлимининг Президент давлат раҳбари ҳисобланади ва Қирғиз Республикасининг ижро ҳокимиятини бошқаради дея кўрсатилган институти ўзгартирилган. У давлатни ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди ва 5 йилга, лекин 2 муддатдан кўп бўлмаган муддатга сайланади. Ҳукуматни шакллантириш ва унинг иши учун масъул бўлган Президент, ҳукумат институтларини қайта ташкил этиш, Бош вазирни, унинг ўринбосарларини, вазирларни ва давлат қўмиталарининг раисларини тайинлайди. Ушбу тайинлашлар Жўғўрқу Кенгашнинг розилиги билан амалга оширилади»

Шунингдек, Давлат раҳбарининг роли ва жавобгарлигини ошириш Қирғиз Республикаси Президенти ва унга бўй сунувчи Ҳукумат томонидан амалга оширилади, дейилади.

Бундан ташқари, Жўғўрқу Кенгашга алоқадор бўлимларга ҳам алоҳида янги тузатишлар таклиф қилинган. Унга кўра, 90 депутат 5 йилга сайланади. Парламент депутатларини сайлаш, мажоритар ёки пропорционал тизим асосида (партия рўйхати билан) ўтказилади.

Конституция лойиҳасининг 7 моддасида, Халқ ҳокимиятининг юқори маслаҳат, консултация ва мувофиқлаштирувчи органини Халқ Қурултойи шаклида ташкил этиш таклиф қилинади.

«Халқ Қурултойига идора раиси, Президент, Жўғўрқу Кенгаш Спикери ҳисоботларини тинглаш, давлат органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари мансабдор шахсларининг лавозимларига номувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқига эга», дейилди  лойиҳада.

Янги қонун лойиҳасининг ташаббускорлари қатори 80 депутат рўйхати кўрсатилган. Бироқ, уларнинг баъзилари ушбу ҳужжатнинг ҳаммуаллифлари эканликларини ижтимоий тармоқлар орқали билашаётганини айтмоқда.

«Кеча ижтимоий тармоқларда ушбу қонун муаллифи эканлигимни ўқидим. Бир кун олдин Жўғўрқу Кенгашдаги бир қатор депутатлар конституцияни ўзгартириш учун имзо йиғишаётганини айтди. Мен ҳужжатни парламентаризм тарафдори сифатида имзоладим. Бироқ, кеча менга тайёр лойиҳани кўрсатишди. Мен дархол рози эмаслигимини айтдим. Бу гапни у ерда бўлган депутатлар ҳам тасдиқлайди», дейди депутат Эмил Токтошев.

«Президент диктатураси»

Янги қонун лойиҳасида Қирғизистонда амалдаги парламент-президентлик бошқаруви ўрнига президентлик бошқарувини жорий этиш таклиф қилинган. Ушбу таклифлар, мамлакатдаги сиёсий кучлар ўртасида қизғин мунозараларни келтириб чиқариши мумкин.

Экс-президент Роза Отунбаева ва «Ата Мекен» партияси раҳбари Омурбек Текебаев, 2010 йилги референдумда қабул қилинган конституциядаги парламент бошқарувидан воз кечиш катта хато бўлишини таъкидламоқда.

Парламент депутати Содиқ Шерниёз ҳам ушбу парламент тизимини сақлаб қолиш учун президентликка номзодини қўйганини маълум қилди.

“Депутатлар нимани имзолаганларини билмай қолишдими деб ўйлаяпман. Уларга конституция лойиҳасини тақдим қилмасдан, имзолашларини илтимос қилаётганликларига энди ишондим. Бу Қирғизистонни 20-30 йил орқага қайтарадиган қонун. Сабаби, бу конституцияда президентнинг диктатураси, бир-бирига халақит берадиган тузилмалар ёзилибди… Бу тўлиқ президент диктатурасидан далолат»,  дейди Садиқ Шерниёз Файсбукдаги суҳбатида.

«Конституциянинг янги таҳрири – бу мамлакатни демократиядан воз кечиши», дея ёзган жамоат арбоби Алмаз Тажибай.

«Глобаллашув шароитида нафақат демократиялаштириш, балки архаизация – ортга қайтиш, ўтмиш даврга қайтиш жараёни бўлаяпти. Қирғизистон аҳолисининг бир қисми, шаҳарликлар тез демократлашмоқда, яна бир қисми эса архаизация бўлиб бормоқда. Мана шу ерда зиддият мавжуд. Кимдир ўтмишга, бошқалари эса келажакка интилишмоқда», – деган собиқ парламент спикери Зайнидин Қурманов 24.кг сайтига берган интервьюсида.

«Ар-Намис» партиясининг раҳбари Феликс Кулов ҳам ҳокимият узурпацияси ҳақида ёзган.

«Президент нафақат давлат раҳбари, балки ижро ҳокимиятининг бошлиғи ҳамдир. Шу билан бирга ҳеч қандай ваколатга эга эмас бош вазир ҳақида алоҳида боб ҳам мавжуд. Президент ҳокимиятнинг барча тармоқлари ва барча давлат идораларининг тайинланишига таъсир қилади. Парламент бир мандатли 90 депутатдан ташкил топади. Улар барча тайинлашларга розилик беради. Шу билан бирга, депутатларни ҳукуматга ва унинг аъзоларига ишончсизлик билдириш ҳуқуқидан маҳрум қилишди … Бу Конституцияни қабул қилмайлик, масхара бўламиз. Бу ишни еттинчи чақириқ депутатларига қолдирайлик”, деган собиқ Бош вазир ва депутат.

Янги қонун лойиҳаси ташаббускори бўлган депутатлар, 10-январ куни бўлиб ўтадиган Президент сайлови билан бирга референдум ҳам ўтказиб, янги конституцияни қабул қилиш мақсадида эканликларини билдирмоқда. Демак, олдинда республикада нафақат президентлик сайлови, балки икки бошқа сиёсий система билан мафкурани ҳимоя қиладиган кучлар ўртасида кураш ҳам давом этади.

BBC kyrgyz

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ