Покистон Қирғизистондаги тиббиёт университетларини қора рўйхатга киритди

Покистон Қирғизистондаги барча тиббиёт университетларини қора рўйхатга олди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги хабар бермоқда.29-октябрь куни вазир Алмазбек Бейшеналиев ушбу даргоҳларнинг ректорлари билан учрашди.

Тиббиёт даргоҳларининг қора рўйхатига кириши Қирғизистонда ўқиган покистонликларнинг дипломлари ўз мамлакатларида тан олинмаслиги билан изоҳланади. Шунингдек, уларнинг 90% Покистон Тиббий Кенгашининг мажбурий текширувидан ўтмай қолмоқда.

Вазирлик ушбу ҳолатни Қирғизистоннинг ва чет эл фуқароларини ўқитиш сифати пастлиги билан изоҳламоқда. Шунингдек, тиббиёт соҳасида хорижий талабаларни тайёрлаш сифатига университетлар қизиқиш билдираётганига қарамай, уларнинг аксарияти халқаро аккредитациядан ўтмаган.

Ушбу ҳолат инвестиция муҳитига, шу жумладан таълим экспортига салбий таъсир кўрсатаётганлиги сабабли, Вазирлик университетлар, хусусан тиббиёт даргоҳлари фаолияти устидан лицензиявий назоратни янада кучайтиради. Шу билан бирга, вазирлик умумий кўрсаткичларни яхшилаш учун покистонлик талабалар учун қабул қилиш талабларини кучайтиришга чақирди.

Шунингдек, Покистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар талабалари муаммоларини ҳал қилиш; таълим даражасини кўтариш учун барча чораларни кўриш; Халқаро аккредитация учун вазифалар белгилаб қўйилди.

Вазифалар бажарилмаган тақдирда, университет лицензияси қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта кўриб чиқилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ