Марказий Осиёда қайси давлатнинг аҳолиси энг қашшоқ яшаётгани айтилди

Тожикистон аҳолисининг ўртача йиллик даромади Қирғизистонга нисбатан 1,4 баравар, Ўзбекистонга нисбатан 2 баравар ва Қозоғистонга нисбатан 10 баравар паст. Бу ҳақда Халқаро валюта фондига асосланиб «Азия-Плюс» хабар берди.

Ҳисоботга кўра, 9,5 миллион аҳолиси бўлган Тожикистон фуқаролари даромадларининг катта қисмини чет элларда топишади. Мамлакатда қишлоқ хўжалиги учун ерлар етишмаяпти, аксарият ҳудудлари тоғли. Минерал ресурслар ҳам нисбатан кичик. Натижада, Тожикистон аҳолиси МДҲдаги энг қашшоқлардан бири ҳисобланмоқда.

Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, Тожикистоннинг жон бошига ЯИМ 833 долларни ташкил этади. Қирғизистонда бу кўрсаткич 1 147 доллар, Ўзбекистонда 1762 доллар, Қозоғистонда 8781 доллар. Туркманистон ҳақида маълумот йўқ.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ