Қирғизистон ҳайвонларнинг 800 тонна ичак-қоринларини чет элга сотди

Январдан август ойининг охирига қадар Қирғизистон ҳайвонларнинг 825,4 тонна ичак-қоринларини экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси сайтида хабар берилган.

Экспорт қилинган ичак-қоринларнинг умумий миқдори деярли 50 миллион сомга (669 минг доллар) баҳоланмоқда.

Қайси мамлакатлар сотиб олган:

• Вьетнам – 363,7 тонна;

• Гонконг – 419,9 тонна;

• Мьянма – 22 тонна;

• Туркия – 19,8 тонна.

Ўтган йилнинг шу даврида 740,6 тонна ичак-қорин сотилган эди. Аммо тушган маблағ миқдори унчалик камаймаган, сом билан 48,5 миллионга камайган,  ёки 695,4 минг долларни ташкил қилади.

Ўтган йили 700 тонна Вьетнамга, қолган қисми Мьянма ва Қозоғистонга экспорт қилинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ