Қирғизистон Премьер-лигасидаги тўпурарлар рўйхати

Тожливирус пандемияси туфайли узоқ вақтдан бери тўхтатиб қўйилган Қирғизистон Премьер-лигаси 7-август куни қайта тикланди. Жами 8 та жамоа мусобақалашмоқда. Булар: «Дўрдўй» (Бишкек), «Олой» (Ўш), «Кағанат» (Ўш), «Алға» (Бишкек), «Илбирс» (Бишкек), «Нефтчи» (Қўчқор-Ота), «Абдиш-Ота» «(Қант),» Қора-Болта «(Қора-Болта).

Ҳозирда Бишкекнинг «Дўрдўй» жамоаси 13 очко билан турнир жадвалининг пешқадамида. «Нефтчи» 12 очко билан иккинчи ўринда, «Абдиш-Ота» эса 10 очко билан учинчи ўринда.

Қирғизистон Премьер-лигасидаги тўпурарлар рўйхати:

1. Бекжан Сағмнбаев («Дўрдўй») – 4 гол;

2. Эльдар Мўлдўжунусов («Нефтчи») – 3 гол;

3. Мирлан Мурзаев («Дўрдўй») – 3 гол;

4. Мақсат Алиғулов («Абдиш-Ота») – 2 гол;

5. Жоэль Кожо («Олой») – 2 гол;

6. Фархат Мусабеков («Дўрдўй») – 2 гол;

7. Эрнист Батирканов («Дўрдўй») – 2 гол.

Тожливирус пандемияси туфайли Қирғизистон Премьер-лигасининг барча ўйинлари Қант шаҳрида мухлисларсиз ўтказилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ