Қирғизистонда учта экспериментал инфекцион шифохона қурилади

Бишкек, Ўш ва Норинда учта тез тикланувчи экспериментал шифохона қурилмоқда. Улар 270 та койкага мўлжалланган, дея хабар беради коронавирусга қарши кураш бўйича Республика штаби.

Бишкек ва Ўшдаги шифохоналар 100 нафаргача, Нориндаги эса 70 нафаргача беморни қабул қила олади. Учта инфекцион шифохонанинг жонлантириш блокларида 70та ўрин бўлади.

Бундан ташқари, Чуй, Баткен, Жалол-Обод, Иссиқ Кўл, Ўш ва Таласс вилоятларидаги 9та тиббиёт муассасасида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қирғизистонда коронавирус эпидемиясининг чўққисида шифохоналарда жойлар етишмаслиги кузатилмоқда. Бишкек ва бошқа шаҳарлардаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида кундузги ва тунги стационарлар очилган бўлиб, бу ерда беморлар биринчи ёрдам ва маслаҳат олишлари мумкин.

Мактабларнинг спортзаллари, ресторан ва меҳмонхоналар стационарларга айлантирилди. Шу билан бирга ҳукумат шифхоналарда жойлар етарли экани ҳақида расман баёнот берган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ