Ўшдаги янги чекловлар: Масжидларда Жума намози ўқилмайди, ҳордиқ чиқариш жойлари ёпилади

Ўш шаҳридаги сўнги эпидемиологиявий вазият туфайли бир қатор чекловлар жорий қилинди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати маълум қилди.

Кеча, 3-июлда Ўш шаҳрида Фуқаровий ҳимояланиш штабининг мажлиси бўлиб, сўнги вазият туфайли бир қатор чекловлар жорий қилинди.

– Ўш шаҳрининг марказий бозори, «Келажак», «Тешик-Тош» бозорлари ва автомобил эҳтиёт қисмлари сотилувчи бозорлар душанба, пайшанба кунлари ишламайди. Хафта давомида икки маротаба дезинфекция қилиш ишлари олиб борилади. Шунингдек кичик бозорларда душанба кунлари дезинфекциялаш ишлари олиб борилади.

– 10-июлдан 31-июлгача Ўш шаҳри ҳудудидаги масжидларда Жума намози вақтинчалик ўқилмайди. Бу масала вирусшунослар ва шаҳар қозисининг иштирокида муҳокам қилиниб, қарор қабул қилинди.

– Шаҳардаги ҳордиқ чиқариш масканларидаги болалар майдончалари, бильярдхоналар, интернет клублар, караоке, тунги клуб ва чўмилиш ҳавзаларининг ишлаши номаълум муддатгача тақиқланди.

– Ўш шаҳрининг ҳудудида тўй-маросимларни ўтказиш номаълум муддатгача тақиқланди. Тўй-маросимларни ўтказган кафе-ресторанларга жарима солиниб, 1 ойгача ишлаши тақиқланади. Тўй маросимларни ҳусусий уйларда ҳам ўтказмаслик керак.

 «Юқоридаги талабларнинг бажарилишини назорат қилиш учун рейдлар уюштирилиб, қонун доирасида жазога тортилиш қаралган. Мажлис иштирокчилари чекловлар халқнинг оммавий тўпланишини олдини олиб, юқумли иллат билан курашиш учун қабул қилинганини такидлашди», – деб айтилади мэриянинг хабарида.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ