Новосибирскдан Бишкекка 186 нафар қирғизистонлик қайтарилди

Жорий йилнинг 3 июль куни Россиянинг Новосибирск шаҳридан Қирғизистон пойтахти Бишкекка чартер рейси учиб келди. Бу ҳақда Республика тезкор штаби маълум қилди.

Мазкур рейс билан Бишкекка 186 нафар қирғизистонлик қайтган, улар орасида ёш болалар, ҳомиладор аёллар, талабалар ва ногиронлар бор.

Аввалроқ Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси 20 мартдан бери Қирғизистонга россиядан 11 минг 784 киши қайтганини маълум қилган. Яна 7 мингдан зиёд қирғизистонлик юртига қайтиш истагини билдирган.

Тожливирус пандемияси ортидан чегаралар ёпилгани туфайли кўплаб қирғизистонлик ватанига қайтолмай қолган. Ҳукумат улар учун турли мамлакатлардан чартер рейслари уюштириб келмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ