Милициянинг патруль хизмати “ Ravon Nexia” русумидаги автомобиллар билан таъминланди

Милициянинг патруль хизмати янги хизмат машиналари билан таъминланди. Бу ҳақда ИИВги маълум қилди.  

Хабарга кўра, Бишкек ШИИБи бўйича Милициянинг патруль хизмати жамоат хавсизлигини сақлашда, жиноятга қарши курашишда ва йўл ҳаракатини таъминлашда, шунингдек фуқароларнинг “102” линияси бўйича келган чақирувларини тезкор ва сифатли бажариш мақсадида 20 дона янги 2019-йилда ишлаб чиқарилган “ Ravon Nexia” русумидаги автомобиллар билан таъминланди.

Ушбу хизмат машиналари электрон планшет, рация билан жиҳозланган. Шунингдек автоҳалокат қайд қилинган жойни белгилайдиган, керакли ҳужжатларни расмийлаштирадиган, тегишли буюмлар билан тўлдирилган чамадон ва бошқа керакли ускуналар билан таъминланди.

Ҳозирда тайинланган ҳодимларга вазифалар берилиб, шаҳар аҳолисининг жамоат ҳавфсизлигини ва йўл ҳаракати ҳавфсизлигини ҳудудларга бўлиниб қўриқлашни бошлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ