Ўшдаги ломбардга тунда қуролли ҳужум уюштирилди. Икки нафар гумонланувчи 21 ёшли ходимни қўрқитиб, унга ҳужум қилиб, 300 минг сом ва 1,3 миллион сомлик тилла ва тақинчоқларни ўғирлаб кетишган. Бу ҳақда Ўш ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа 11 июн куни соат 04:30 атрофида содир бўлиб, “Ўш-Нуру” меҳмонхонаси олдидаги ломбардга “Макаров” русумли газ тўппончаси ва темир парчаси билан кириб, ходимга тан жароҳати етказган.
Жиноятчилар Бишкекда яширинган жойда ушланиб, Ўшга олиб кетилган.
Улар:
• А.Э. (2001-йилда туғилган, Ўш шаҳрида яшовчи)
• С.А. (2000-йилда туғилган, Қорасув туманидан)
Гумонланувчилар жиноятга тўлиқ иқрор бўлишди. Суд қарорига кўра, улар тергов тугагунига қадар ҳибсда қолишади.
Ўш ички ишлар бошқармаси хавфсизлик мақсадида ломбардлар, дўконлар ва уйларга видеокамералар ўрнатишни таклиф қилди.