Садир Жапаров ҳукумат аъзоларини янги Қирғизистон қуриш йўлида бирлашишга чақирмоқда

Президент дунёда вазият кескинлашган, давлатлар жадал ривожланаётган бир пайтда қирғиз жамоатчилигини бирлашишга ва ягона мақсад йўлида ҳаракат қилишга чақирди.

«Парламент ва ҳокимиятнинг бошқа бўғинлари билан барча масалаларда ҳамкорликда ишлаяпмиз. Натижада чегаралар аниқланмоқда, қўшни давлатлар билан алоқалар яхшиланмоқда. Депутатларнинг кўпчилиги шиорлар айтиб, митинглар уюштирган, ёлғон маълумот тарқатган, халқни чалғитаётганларга эргашганида эди, хозир низолар бўлаётган мамлакатлар каби Марказий Осиёда ҳам вазият ўзгача тус олган бўларди. Ўш вақтда ақл билан иш юритганингиз учун ҳозир хотиржамлик бўлмоқда”, — деди Жапаров ҳукумат аъзоларининг қасамёд қабул қилганидан кейин қилган маросимида.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ