Жээнбеков ЕОИИга ҚРга Европадан келадиган юклар транзити эркинлигини таъминлаш имкониятини кўриб чиқишга чақирди

19 май куни Олий Евроосиё Иқтисодий Кенгашининг навбатдаги мажлиси видеоконференция шаклида бўлиб ўтди. Унда ЕОИИга аъзо мамлакатлар раҳбарлари ва кузатувчи мақомидаги Молдава президенти иштирок этди.

Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбековнинг матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, мажлисда у ЕОИИ ички божхона худудидаги тўсиқларни бартараф этиш масаласига эътибор қаратди.

«Биз эҳтиёж маҳсулотлари етказиб беришда “яшил йўлак” ташкил қилишга келишиб олган эдик. Шунга қарамай, Иттифоқининг айрим аъзо мамлакатлари назоратни кучайтирмоқда ва маҳсулотлар етказиб беришда чекловлар жорий қилмоқда», — дея Жээнбековнинг сўзларидан ихтибос келтиради матбуот хизмати.

«Президентнинг таъкидлашича, Евроосиё Иқтисодий комиссиясининг Ҳайъатида етарлича ваколат йўқлиги туфайли тўсиқларни бартараф этишдаги амалдаги механизм самара бермаяпти. Тўсиқларни бартараф этиш борасида Комиссия қарори айрим аъзо мамлакатлар томонидан тўлалигича бажарилмаётганини таъкидлаган давлат раҳбари ЕИК Ҳайъатига тўсиқларни бартараф этмагани учун жарима солиш борасида ЕОИИ судига мурожаат қилиш хуқуқи берилиши кераклигини таклиф қилди» – дейилади хабарда.

Матбуот хизматининг хабарига кўра, шунингдек, президент Европа ва Украинадан Қирғизистонга келаётган юклар ва маҳсулотлар транзитининг эркинлигини таъминлаш масаласи кўриб чиқилишини ҳам таклиф қилди.

Қирғизистон ЕОИИга 2015 йили тўлақонли аъзо бўлди. Гоҳида юклар траназити масаласида республика ва қўшни Қозоғистон ўртасида баҳслар келиб чиқади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ