Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ташкилот доирасида товарларни электрон савдо қилиш бўйича келишув имзолади. Ҳужжат ушбу жараён учун ягона қоидаларни шакллантириши ва давлатларнинг мазкур соҳани тартибга солишга бўлган ёндашувларини бирхиллаштириши керак. Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишининг асосий якунлари ҳақида 24.kg хабар берди. Онлайн савдо бўйича келишув ЕОИИга аъзо давлатлар Бош вазирлари учрашувида имзоланган учта асосий ҳужжатдан…
Батафсил...Oy: Avgust 2026
Бишкек мэрияси экин майдонини турар-жой массивига айлантиришни режалаштирмоқда
Бишкек мэрияси шаҳарнинг шарқий қисмида жойлашган, «160-контур» деб аталадиган экин майдонини босқичма-босқич турар-жой массивига айлантиришни режалаштирмоқда. Ҳозирда айрим ер участкаларига белгилар қўйилган бўлиб, яқин кунларда йўл қурилиши ишларини бошлаш режалаштирилган. Бироқ масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Ушбу экин майдонида гектарлаб ерда қулупной ва малина етиштириб тирикчилик қилаётган деҳқонлар, ҳосили пишиб етилган бир пайтда ерлари буздирилиши мумкинлигидан хавотирда.
Батафсил...Ҳивада қовунлардан «Жалолиддин Мангуберди» поезди ясалди
Хива шаҳрида ўтган анъанавий қовун фестивалида энг ажойиб экспозицияларнинг бири — минглаб қовунлардан ясалган «Жалолиддин Мангуберди» юқори тезликдаги поездининг улкан композицияси бўлди. Айнан шу поезд Тошкент билан Хивани боғлайди. Ўзига хос инсталляция фестиваль меҳмонларининг эътиборини дарҳол тортди ва унинг ёнида суратга тушишни истаганлардан узун навбат ҳосил бўлди. Фестиваль ҳар йили меҳмонларни Хоразмнинг машҳур қовун навлари билан таништириб, ярмаркалар, концертлар ва…
Батафсил...Россия байроғини таҳқирлашда айбланган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтди
Россия Федерациясининг Нижегород вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида давлат рамзи туширилган гиламча сабабли муаммога учраган Ўзбекистон ватандоши Севара Мусаева бугун тонгда Тошкентга қайтди. Миграция агентлиги ходимлари халқаро аэропортда Севара Мусаевани кутиб олиб, у билан қисқача суҳбатлашди. Интервю чоғида у вазиятни қисқача изоҳлаб, ватанга қайтишга ёрдам берган барча масъул ташкилот ва шахсларга миннатдорлик билдирди. Эслатиб ўтамиз,…
Батафсил...Маҳмуд Ирмуҳамедов АҚШда олтин медални қўлга киритди
АҚШда ўтказилган халқаро сумо турнирида ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Ирмуҳамедов ғолиб чиқиб, олтин медални қўлга киритди. Энг катта эътиборни унинг жангларидан бири тортди. Унда Ирмуҳамедов ўзидан қарийб уч баробар оғир рақибини мағлуб этди. Ушбу беллашув видеоси ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, минглаб томошабинлар эътиборини тортмоқда.
Батафсил...Энди «демократия оролчаси» эмас
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг собиқ сафдоши истеъфоси унинг яккаҳокимлигини қандай мустаҳкамлаётгани ҳақида Гўёки ҳеч қачон чўкмас ва ниҳоятда қудратли ҳисобланган Қамчибек Ташиевнинг амал курсисидан шиддат билан қулаши — аниқроғи, ҳокимиятдан четлатилиши — замонавий Қирғизистон тарихидаги муҳим бир босқичга якун ясади. Мамлакатдаги иккинчи энг қудратли шахснинг лавозимдан олиниши ва шундан сўнг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) таъсирининг сусайтирилиши мазмуни жуда аниқ:…
Батафсил...Бишкекдаги «Эски толчок» бозорида йирик ёнғин содир бўлди
Дастлабки маълумотларга кўра, 2026 йил 6 август куни соат 22:48 да Бишкек шаҳрининг Орозбеков кўчасида жойлашган, аҳоли орасида «Эски толчок» номи билан танилган бозорда ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушган. Ёнғинни бартараф этиш учун воқеа жойига олтита ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда тезкор штаб жалб этилган. Ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлигига оид маълумотларга аниқлик киритилмоқда. Қўшимча маълумотлар…
Батафсил...МТРК журналистига ҳужум: милиция жиноят иши қўзғатди
Бишкек шаҳар милицияси ходимлари Қирғизистон Миллий телерадиоэшиттириш корпорацияси (УТРК)нинг «Телекузатув» дастури муҳарририга нисбатан қилинган ҳужум бўйича гумонланувчини қўлга олди. Гумонланувчи 1995 йилда туғилган Т.Ж. экани маълум қилинди. У Бишкек шаҳар ИИББнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Маълум қилинишича, ҳодиса фуқаролар мурожаати асосида тайёрланаётган суратга олиш жараёни вақтида содир бўлган.
Батафсил...Қирғизистон Россиялик альпинист аёли ҳалок бўлганидан сўнг Победа чўққисига чиқиш учун рухсатнома тизимини жорий қилди
Қирғизистон ҳукумати Тянь-Шань тоғ тизмасининг энг баланд нуқтаси бўлган Победа чўққисига чиқиш учун рухсатнома тизимини жорий қилди. Чўққини забт этишни режалаштираётган барча шахслар учун ушбу ҳужжат мажбурий бўлади, дея хабабер беради 24.kg нашри республика Туризмни ривожлантириш давлат агентлиги маълумотларига таянган ҳолда. Янги тартиб аллақачон кучга кирган. Энди ҳар қандай альпинист Победа чўққисига кўтарилиш учун расмий рухсатнома олиши керак бўлади. Агентлик…
Батафсил...Россия ва Қирғизистон ягона мобил алоқа операторини ташкил этиш бўйича келишувга эришди
Россия ва Қирғизистон виртуал мобил алоқа операторини ташкил этади. Тегишли келишув 6 август куни VIII Қирғизистон–Россия иқтисодий форуми доирасида имзоланди, деб хабар берди Economist.kg. Россия–Қирғизистон тараққиёт жамғармаси (РҚТЖ) бошқаруви раиси Артём Новиковнинг айтишича, абонентлар икки мамлакат ҳудудида SIM-картани алмаштирмасдан ва роуминг учун ҳақ тўламасдан мобил алоқа ҳамда интернет хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. «Бу давлатлараро рақамли кун тартиби доирасидаги муҳим…
Батафсил...Тўқмоқда эркак уч йил давомида аёл ва болаларни курак билан калтаклаб келган – у қўлга олинди
Тўқмоқ шаҳрида оилавий зўравонлик факти бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Чуй вилояти ИИББ маълум қилди. 3 август куни милицияга 33 ёшли шаҳар аёли мурожаат қилган. Унинг айтишича, 1988 йилда туғилган фуқаролик эри сўнгги уч йил давомида ўзига ва икки нафар вояга етмаган фарзандига мунтазам равишда зўравонлик қилиб келган. Аёлнинг сўзларига кўра, эркак уларни электр сими ва курак билан…
Батафсил...Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларида нега туннеллар қазилмоқда
Баткен вилоятида Ўзбекистон томон йўналган яна бир яширин туннель топилди. Қирғизистоннинг Баткен вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Ўзбекистон билан чегара ҳудудида қазилаётган ерости йўлаги топилгани хабар қилинган. Маълум бўлишича, тезкор хизматларга чегара яқинида контрабанда мақсадида туннель қазилаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Текширув вақтида Қадамжой туманидаги Чекелик қишлоғида, кимсасиз уйнинг молхонаси ичидан Ўзбекистонга йўналган ерости йўлаги топилган. Туннелнинг чуқурлиги, 12…
Батафсил...Россияда курьер бўлиб ишлаётган мигрантларга нисбатан текширувлар кучайтирилди
1 август куни Москвадаги ресторанда содир бўлган портлашдан сўнг Россияда курьер бўлиб ишлаётган мигрантларга нисбатан текширувлар кучайтирилди. «Азаттик» суҳбатлашган мигрантларнинг айтишича, уларни тўхтатган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сумкаларини тинтув қилиб, олиб юрган қути ва посилкаларни очиб текширмоқда. Бу орада диаспора вакиллари курьер бўлиб ишлаётган мигрантларни эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда. Россия ҳукумати ресторандаги портлашни террорчилик ҳаракати деб баҳолаган. Расмий маълумотларга кўра, портловчи моддани…
Батафсил...Андижон ҳокими гўшт нархини буйруқ билан “туширди”
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов барча туманларда гўшт нархини 120 минг сўмдан ошириб сотмаслик ҳақида кўрсатма берди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, савдо комплексларида гўшт 95 минг сўмдан 120 минг сўмгача, Қозоғистондан келтирилган гўштлар эса 110 минг сўмдан сотилмоқда. Туманлар ҳокими қассоблар билан йиғилиш ўтказиб, нархни вилоят ҳокими айтганидан оширмасликни талаб қилмоқда. Айрим кузатувчилар бу чорани бозор муаммосига узоқ…
Батафсил...Бекободда йирик ёнғин — пичан ортилган юк машинасидан чиққан олов уйларга ўтди
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятига қарашли Бекобод қишлоғида йирик ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, пичан ортилган юк машинаси электр симларига тегиб кетган. Бунинг оқибатида учқун чиқиб, пичанга ўт кетган. Ёнғин қисқа вақт ичида бутун машинани қамраб олган ва кейин яқин атрофда жойлашган турар жой уйларига ҳам тарқалган. Ёнғинни ўчириш ишларига ўт ўчирувчилар жалб этилган. Ёнғиннинг майдони, жабрланганлар ҳамда зарар кўрган бинолар…
Батафсил...Ўзбекистондан Қирғизистон таркибига ўтган икки қишлоқ аҳолисига Қирғизистон фуқаролигини бериш жараёни бошланди
Маълум қилинишича, ушбу икки эксклав эвазига Қирғизистон ҳам қўшни давлатга «тенгма-тенг» тамойили асосида ер берган. Бироқ қайси ҳудуддан ва қанча ер ажратилгани ҳозирча очиқланмаган. Шу билан бирга, Сўх анклавини айланиб ўтувчи автомобиль йўлини қуриш учун ҳам томонлар ўртасида 236 гектар ер алмашилган. Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида чегара назорат-ўтказиш пунктлари сонини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, икки томон…
Батафсил...