Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов барча туманларда гўшт нархини 120 минг сўмдан ошириб сотмаслик ҳақида кўрсатма берди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, савдо комплексларида гўшт 95 минг сўмдан 120 минг сўмгача,
Қозоғистондан келтирилган гўштлар эса 110 минг сўмдан сотилмоқда.
Туманлар ҳокими қассоблар билан йиғилиш ўтказиб, нархни вилоят ҳокими айтганидан оширмасликни талаб қилмоқда.
Айрим кузатувчилар бу чорани бозор муаммосига узоқ муддатли ечим эмас, президент танқидидан кейинги намойишкорона кампания, деб баҳоламоқда.
ТЎЛИҚ ВИДЕО: https://youtu.be/HE65bTz_-tI