Ўзбекистондан Қирғизистон таркибига ўтган икки қишлоқ аҳолисига Қирғизистон фуқаролигини бериш жараёни бошланди

Маълум қилинишича, ушбу икки эксклав эвазига Қирғизистон ҳам қўшни давлатга «тенгма-тенг» тамойили асосида ер берган. Бироқ қайси ҳудуддан ва қанча ер ажратилгани ҳозирча очиқланмаган.

Шу билан бирга, Сўх анклавини айланиб ўтувчи автомобиль йўлини қуриш учун ҳам томонлар ўртасида 236 гектар ер алмашилган.

Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида чегара назорат-ўтказиш пунктлари сонини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, икки томон чегара масаласи тўлиқ ҳал этилганини маълум қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ