Янги челленж: Қирғизистонда ёшлар спиртли ичимликларни сотиб олиб, тўкиб юборишмоқда.

Қирғизистонда ижтимоий тармоқларда янги челленж тарқалмоқда. Унинг доирасида ёшлар спиртли ичимликларни сотиб олиб, сўнгра уларни омма олдида тўкиб ташламоқда.

Тарқалган видеоларда акция иштирокчилари дўконлардан тахминан 6 минг сомлик спиртли ичимликлар сотиб олиб, уларни тўкиб юборганини кўриш мумкин. Шунингдек, улар бошқаларни ҳам ушбу челленжга қўшилишга чақирган.

Бундай акциялар Қирғизистонда биринчи марта ўтказилаётгани йўқ. Бундан аввал ҳам спиртли ичимликларни йўқ қилиш бўйича шунга ўхшаш ташаббуслар амалга оширилган. Шунингдек, айрим қишлоқларда аҳоли ўзаро келишув асосида спиртли ичимликлар савдосидан бутунлай воз кечган.

World Population Review таҳлилий лойиҳаси маълумотларига кўра, Қирғизистон спиртли ичимликлар истеъмоли нисбатан паст бўлган мамлакатлар қаторига киради. Мамлакатда ҳар бир киши ҳиссасига ўртача йилига 3,9 литр соф спирт тўғри келади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ