Ўшда Умумреспублика тестида энг яхши натижа кўрсатган битирувчилари тақдирланди

Бугун Ўш шаҳридаги «Meery Garden» дам олиш боғида Умумреспублика тест синовида юқори натижаларга эришган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев иштирок этиб, билим синовида юқори натижа кўрсатган битирувчиларни табриклади. Шаҳар раҳбари ёшларга омад тилаб, уларнинг ютуқлари тинимсиз меҳнат, изланиш ва мақсад сари интилиш самараси эканини таъкидлади.

Шаҳар раҳбари 210 баллдан юқори натижа тўплаган ўқувчиларга Ўш шаҳар ҳокимлиги номидан пул мукофотлари ҳамда ноутбукларни топширди.

Таъкидлаш жоизки, 2025–2026 ўқув йили якунларига кўра, Ўш шаҳридан УРТда 1 нафар «Олтин сертификат» соҳиби аниқланди. Яна 1 нафар битирувчи энг юқори баллни қўлга киритди. Бу натижалар Ўш ёшларининг билимга бўлган интилиши ва юксак мақсадлар сари ҳаракат қилаётганининг ёрқин исботидир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ