Бишкекда бахтсиз ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди

2 июнь куни эрталаб филармония яқинида содир бўлган ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳат олди.

Kia автомобили Манас проспекти бўйлаб ҳаракатланаётган бўлиб, қарши ҳаракатланиш йўлагига чиқиб кетган ва у ерда микроавтобус ҳамда йўловчи ташувчи автобус билан тўқнашган.

«Бишкек шаҳар транспорти» муниципал корхонаси маълумотига кўра, ҳалок бўлган шахс 2004 йилда туғилган Kia ҳайдовчисидир.

Жароҳатланганлар орасида 13 ёшли бола ҳам бор. Жабрланганлар шифохонага ётқизилган, уларнинг аҳволи оғир эмас деб баҳоланмоқда. Автобус йўловчилари жабр кўрмаган.

Бишкек шаҳар ҳокимлиги автобусга ўрнатилган видеокамералардан олинган видеони намойиш қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ