Автомобил ойналарини қорайтиришга рухсатнома олиш нархи 15 минг сомга арзонлаши мумкин

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси автомобилларнинг олд ён ойналарини қорайтириш учун рухсатнома олиш учун тўловни вақтинча камайтиришни таклиф қилди.

Тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Лойиҳага кўра, 10 июндан 10 июлгача йиллик рухсатнома нархи 15 минг сомга арзонлайди.

Натижада, жисмоний шахслар учун тўлов 50 минг сомдан 35 минг сомгача, юридик шахслар учун 70 минг сомдан 55 минг сомгача ва хорижий фуқаролар учун 90 минг сомдан 75 минг сомгача камаяди.

Вазирлар Маҳкамаси бундай кампания аллақачон яхши натижалар берганини таъкидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ