Бугун, 9 феврал куни Ўш вилоятида 2012-2013 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Қирғизистон ёшлар чемпионати бошланди. Бу ҳақда вакиллик матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, мусобақада республиканинг турли ҳудудларидан келган 300 дан ортиқ ёш спортчи иштирок этмоқда.
Чемпионат 13 февралгача давом этади.