Ўшдаги учта асосий кўчанинг инфратузилмаси босқичма-босқич таъмирланади

Бугун, 4 феврал куни Ўш мэри Женишбек Токторбаев эрталабки рейд доирасида “Сулаймон-Тоо” муниципал ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Алимбек Дотҳо кўчасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.

Маълумотга кўра, шаҳар марказидаги Алимбек Дотҳо, Қурманжон Дотҳо ва А. Масалиев кўчаларининг инфратузилмаси босқичма-босқич таъмирланади, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кучайтирилади.

Шунингдек, атрофни янги қурилган биноларга мос равишда тартибга солиш вазифаси ҳам берилди.

Рейд давомида Алимбек Дотҳо кўчасига ўрнатилаётган ирригация лотокларининг ўрнатилишини ҳам текширди. Мэр тегишли хизматларга фуқароларга ноқулайлик туғдирмасдан, ишни имкон қадар қисқа вақт ичида ва юқори сифатли бажаришни буюрди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ