Бу ҳақда Қирғизистон Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги хабар берди. Маълумотга кўра, ўтган ҳафта охирида Ўзбекистондан Қирғизистонга “Достук” назорат-ўтказиш пункти орқали олиб киришга уринган 26 тонна 978 килограмм пиёз фитосанитария талабларига жавоб бермагани сабабли мамлакатга киритилмади. Текширув давомида юк фитосанитария сертификатига эга эмаслиги ва маҳсулотлар белгиланган тартибда ёрлиқланмаганлиги аниқланди. Натижада, юк ташувчига қайтарилди. Мутахассислар ўсимлик маҳсулотлари…
Батафсил...Kun: 20.01.2026
Ҳарбий билетларни рақамлаштириш бошланди
Бу ҳақда бугун Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев Мудофаа вазирлигига транспорт воситаларини топшириш маросимида эълон қилди. Шу билан бирга, Адилбек Касималиев вазирлик рақамлаштиришнинг биринчи босқичини муваффақиятли амалга оширганини, ҳужжат айланиши, фуқаролик ходимларини ҳисобга олиш ва ҳарбий рўйхатга олиш жараёнларини соддалаштирганини айтди. «Электрон ҳарбий рўйхатга олиш тизими бешта ҳарбий комиссарликда синов асосида ишга туширилди. Жорий йилнинг март ойига қадар у қўшимча…
Батафсил...“Асан-Усон” болалар боғчасининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Бугун Ўш шаҳридаги “Асан-Усон” болалар боғчасига қўшимча равишда қурилган 100 ўринли бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди. Маросимда шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев, таълим вазири Догдургул Кендирбаева, Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Аманкан Кенжебаев, шаҳар кенгаши раиси Болот Баетов, болалар боғчаси ходимлари ва ота-оналар иштирок этишди. Бу болалар боғчаси биноси эски ва оғир шароитларда фаолият юритган.…
Батафсил...Миллатлараро нафратни қўзғатиш билан боғлиқ «пост» бўйича экспертиза тайинланди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ижтимоий тармоқларда этник нафратни қўзғатишга қаратилган хабарларни жойлаштирган 1989 йилда туғилган фуқарога нисбатан тушунтириш ва профилактика чораларини кўрди. Махсус хизмат маълумотларига кўра, фуқаро З.Д.А. ушбу хабарларни маст ҳолда нашр этганини ва энди жамиятда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни амалга оширмаслигини айтди. Ҳозирда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов органлари фуқаро томонидан нашр этилган материаллар…
Батафсил...Ўш шаҳрида И. Раззаков кўчасида тартибсиз савдо бўйича рейд ўтказилди
Ўш шаҳрида И. Раззаков кўчасида тартибсиз савдо бўйича рейд ўтказилди. Бу ҳақда мэриянинг матбоут хизмати маълум қилди. Маълумотга кўра, шаҳар мэриясининг муниципал инспекцияси кеча, 19 январда тартибсиз савдо бўйича рейд ўтказди. Унда белгиланмаган жойларда ва йўлакда савдо қилган фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилиб, йўл ва пиёдалар йўлаклар тозаланди. Шунингдек, «Қонунбузарликлар тўғрисида»ги кодексининг 286-моддаси 2-қисмига мувофиқ тегишли баённомалар тўлдирилиб, жарималар солинди.…
Батафсил...Ўшдаги марказий стадионнинг бир қисми давлатга қайтарилди
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Ўшдаги марказий стадионга тегишли 2700 квадрат метрлик ер участкаси ва бинолар ноқонуний равишда хусусийлаштирилиб, давлатга қайтарилган. Текширув давомида ушбу объект 1995 йилда Президентнинг ижтимоий инфратузилма объектларини сотишни тақиқловчи фармони талабларини бузган ҳолда хусусий мулкка ўтказилгани аниқланди. Натижада ер ва бинолар давлат балансига қайтарилди ва Ўш шаҳар мэриясига топширилди. Махсус хизмат ушбу чоралар шаҳардаги ижтимоий…
Батафсил...Қирғизистонда қайси соҳаларда энг юқори маош олинади?
Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги иқтисодиёт соҳалари бўйича ўртача иш ҳақини маълум қилди. Муассаса Миллий статистика қўмитаси маълумотларига асосланиб, энг юқори ўртача иш ҳақи молия соҳасида — 67 121 сом эканлигини таъкидлади. Саноат соҳасидаги кўрсаткичлар деярли бир хил даражада — ўртача иш ҳақи 66 990 сомни ташкил қилади. Транспорт соҳасидаги ходимлар ўртача 58 657 сом, қурилишда — 57…
Батафсил...Ўшда 12 қаватли турар-жой биноси қурилиши пайтида хавфсизлик қоидалари бузилган
Қорасув туманининг Датка қишлоғида қурилаётган 12 қаватли турар-жой биноси қурилиши пайтида техник хавфсизлик талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланди. Бу ҳақда Қурилиш, архитектура, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, объектни қурган “Business House KG” масъулияти чекланган жамиятига камчиликларни бартараф этиш учун белгиланган муддат билан ёзма огоҳлантириш берилган. Бундан ташқари, вазирлик Ўш вилоятининг чекка ҳудудларидаги ижтимоий объектларнинг қурилиш…
Батафсил...Орунбеков: Агар биз электр энергиясини тежамасак, тақчиллик кучаяди
Қирғизистон президенти маъмурияти ахборот сиёсати бўлими бошлиғи Дайирбек Орунбеков электр энергиясидан исрофгарчилик билан фойдаланиш мамлакат учун жиддий муаммо эканлигини таъкидлади. У бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган. Унинг сўзларига кўра, Қирғизистонда электр энергиясига эҳтиёж сўнгги йилларда кескин ошди ва ишлаб чиқариш ҳажми талабни тўлиқ қондира олмайди. Ҳозирда республикада кунлик истеъмол 74 миллион кВт/соатдан ошади, гидроэлектростанциялар эса ўртача атиги 57 миллион…
Батафсил...