Муҳим! Ўш шаҳридаги Алимбек Дотҳо кўчасининг бир қисми ёпилди

Ўш шаҳрида янги йил байрамига тайёргарлик бошланиб, марказий майдонига арча ўрнатилиб, безаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан Алимбек Дотҳо кўчасининг Заднепровская ва Нургазиев кўчалари орасидаги қисми транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда шаҳар раҳбарияти хабар берди.

Мэрия ҳайдовчиларга йўналишларни олдиндан режалаштиришни ва иложи бўлса, муқобил йўналишлардан фойдаланишни эслатди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ