Бир ой ичида 57 мингдан ортиқ фуқаро ўзларини кредит олишдан четлаштирди

Қирғизистон Миллий банкнинг хабар беришича, 1-28 ноябр кунлари 57 005 киши “Тундук” мобил иловаси орқали кредит олиш учун ўзини ўзи тақиқлаш хизматини фаоллаштирган.

“Ўзини ўзи тақиқлаш” – бу фуқарога ўз номидан кредит олишни ихтиёрий равишда вақтинча тўсиб қўйиш имконини берувчи бепул механизм.

• Фирибгарлик ва қалбаки ҳужжатлар билан кредит олишни олдини олади,
• Фуқарога ўз кредит профилини ҳимоя қилиш имконини беради.

Тақиқ исталган вақтда “Тундук” иловаси орқали ўрнатилиши ёки олиб ташланиши мумкин, аммо олиб ташлаш фақат 12 соатдан кейин кучга киради.

Кредиторлар кредит беришдан олдин тақиқ мавжудлигини текширишлари шарт.

Агар тақиққа қарамай кредит берилса, бундай шартнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва фуқаро қарзни тўлашга мажбур эмас.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ