Исломободда Садир Жапаров ва Шаҳбоз Шарифнинг расмий учрашув маросими бўлиб ўтди

Бугун, 4 декабр куни Исломободдаги Бош вазир идорасида Президент Садир Жапаров ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг расмий учрашув маросими бўлиб ўтди.

Шаҳбоз Шариф давлат раҳбарини тантанали равишда кутиб олди ва ҳарбий оркестр жўрлигида икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради.

Фахрий қоровул қўмондони ҳисобот берди ва Президент Садир Жапаров тантанали гилам бўйлаб юрди.

Расмий қисмдан сўнг делегациялар билан қисқача саломлашиш бўлиб ўтди, шундан сўнг икки раҳбар биргаликда дарахт экиш маросимида иштирок этди.

Тадбир икки томонлама музокаралар билан давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ