Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 20-24 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрида бўлади. Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси ялпи сессияси умумий мунозараларининг биринчи кунида нутқ сўзлайди. Таъкидлаш жоизки, Бош Ассамблеянинг бу йилги юбилей сессиясида глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш,…
Батафсил...Oy: Sentabr 2025
Нега Қирғизистон Қозоғистондан арзон ёқилғи сотиб олмайди?
Нега Қирғизистон Қозоғистондан арзон ёқилғи сотиб олмайди? Бу саволга монополияга қарши хизмат раҳбари Женали Орозбаев жавоб берди. Унга кўра, Қирғизистонда АИ-92 бензинининг ўртача чакана нархи 70 сом, Қозоғистонда эса қирғиз валютасига 40 сом. Бу фарқ Қозоғистонда ёқилғи учун бюджетдан компенсация берилиши билан боғлиқ. «Қозоғистонда ички бозор учун нарх паст белгилаб қўйилган. Бироқ экспорт нархи Россияникидан бутунлай бошқача, ҳатто қимматроқ. Шунинг…
Батафсил...Вазирлик қишда ҳам даромад олмоқчи бўлган боғбонларга “қирғиз қишки” нокини етиштиришни тавсия қилади
Қирғизистон сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш вазирлиги фермерларга қишда ҳам ҳосил олиш ва қўшимча даромад олиш учун “Қирғиз қишки” нокини экишни тавсия қилмоқда. Бу нав қирғиз селекционерлари томонидан ишлаб чиқилган ва қуйидаги афзалликлари билан ажралиб туради: • қишга ва касалликларга чидамли; • мўл ҳосил ва кўп йиллар мева беради; • мева узоқ вақт давомида савдо сифатини йўқотмасдан сақланади,…
Батафсил...Рита Карасартовани беш йиллик шартли жазога ҳукм қилинди
Бишкекнинг Свердловский тумани суди ҳуқуқ фаоли Рита Карасартовани беш йилга пробация назоратига ва 50 минг сом (572 доллар) миқдорида жаримага ҳукм қилди. Бу ҳақда «Тандыр медиа» хабар берди. Қарор 18 сентябрь куни эълон қилинган. Суд Карасартовани Қирғизистон Жиноят кодексининг 278 ва 327-моддалари бўйича оммавий тартибсизликларга чақириш ва ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишда айбдор деб топган. Прокурор илгари Карасартова учун ўн…
Батафсил...Мэр шаҳар туғруқхонаси таъмирланган биносида бўлди, шифокорлар билан учрашди
Бугун, 18 сентябрь куни Ўш шаҳар рахбари Женишбек Токторбаев шаҳар туғруқхонасига ташриф буюрди. Мэр туғруқхонанинг таъмирланган биносида бўлиб, шифокорлар билан учрашди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар берди. Туғруқхонанинг илгари хусусий шахслар томонидан фойдаланилган иккита биноси мэр фармойиши билан ҳокимликка қайтарилган. Улардан бири таъмирланиб, фойдаланишга топширилган бўлса, иккинчиси тўлиқ таъмирдан сўнг бугун фойдаланишга топширилди. Шаҳар туғруқхонасида ҳомиладор аёллар учун…
Батафсил...Бишкек суди Kloop нашрининг собиқ ходимлари иши бўйича ҳукм чиқарди
Бишкекнинг Первомайский туман суди Kloop («Клооп») нинг собиқ ходимлари — икки оператор ва икки ҳисобчига нисбатан ҳукм чиқарди. Kloop хабарига кўра, оператор ва муҳаррирлар Александр Александров ва Жоомарт Дуулатовнинг ҳар бири беш йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилинган. Бухгалтерлар Н.О. ва К.Э. ҳар бирига уч йил пробация муддати берилган. Айблов томони операторларга саккиз йил, бухгалтерларга олти йиллик қамоқ жазосини сўраган.…
Батафсил...Ўшда Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги нишонланди
Куни кеча Ўш шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Ушбу маросим Республика Бош консулхонасида ташкил этилди. Тадбирда шаҳар фаоллари, вилоят ҳокими Элчинбек Жантоев ҳамда Ўш шаҳар ҳокимлигининг вакиллари иштирок этдилар. Тантанани Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консули Зафар Шавкатович Ахмедов очиб берди. У ўз нутқини қиргиз ва ўзбек тилларида йўллаб, барча иштирокчиларни икки давлатнинг мустақиллик байрамлари…
Батафсил...Қорасувда яшовчи 3 нафар фуқаро қалбаки ҳужжатлар ёрдамида кредит олган
Қорасув туманида яшовчи 3 нафар фуқаро қалбаки ҳужжатлар ёрдамида банклардан кредит олган. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Унинг маълумотларига кўра, июль ойи охирида 11 киши милицияга мурожаат қилиб, маҳаллий аҳолининг фирибгарлик ҳаракати ҳақида хабар берган. Бошқармада қайд этилишича, Х.Т. 2024 йил декабр ойидан 2025 йил июн ойига қадар Қорасув туманидаги кредит бўлимларидан бири орқали…
Батафсил...Қирғизистон мактаблари янги авлод дарсликлари билан таъминланмоқда
Қирғизистон мактаблари янги авлод дарсликлари билан таъминланмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, бунинг учун давлат бюджетидан 744 миллион сом маблағ ажратилган. Ажратилган маблағ ҳисобидан 1, 2, 5, 7-синфлар учун “Математика” ва “Табиятшунослик. Мен ва дунё” фанлари бўйича янги авлод ўқув-услубий мажмуалари тайёрланмоқда. Ўқув-услубий мажмуа дарслик, иш дафтарлари, ўқитувчилар учун услубий қўлланмадан иборат. Жорий йилда 1, 2,…
Батафсил...Ноябрь ойида Қирғизистонда имомлар учун малака ошириш курслари бошланади
Қирғизистондаги 2500 та масжид бош имом-хатиблари ва имомлар учун 72 соатлик малака ошириш курслари жорий йил ноябрь ойининг биринчи ҳафтасидан бошланади. Бу ҳақда Ислом академияси ректори, Ph.D доктори Эрмарат Эргешов. Унга кўра, ўқув Ислом академияси, Президент ҳузуридаги Дин ишлари ва миллатлараро муносабатлар миллий агентлиги, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси билан келишилган ҳолда ташкил этилади. Бир ойда 40 нафар имом-хатибни тайёрлаш режалаштирилган…
Батафсил...Қирғизистонда кўп қаватли бинолар сейсмик талабларга мувофиқ қурилмоқда
Қирғизистонда кўп қаватли турар-жой бинолари қатъий қурилиш меъёрлари асосида қурилмоқда ва улар кучли зилзилаларга бардош бера олади. Бу ҳақда Миллий фанлар академияси Сейсмология институти лаборатория мудири Муратали Камчибеков маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, замонавий қурилишда арматура ва сейсмик тасма каби элементларнинг мажбурий қўлланилиши уйларнинг мустаҳкамлигини таъминлайди. Камчибеков таъкидлаганидек, 2008 йилда Ўш вилоятининг Нур қишлоғида содир бўлган зилзила пайтида кўплаб хусусий…
Батафсил...Ўш шаҳри «яшил транспорт»га қадам ташлади
Ўш шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев 17 сентябрь куни Бишкекда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вакиллари билан учрашди. Йиғилишда бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишилди. Бу ҳақда шаҳар мэриясидан билдиришди. Томонлар Ўшга электробуслар олиб кириш ва янги троллейбус линияларини қуриш бўйича келишув имзоладилар. Шунингдек, шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Хусусан, қуйидаги масалалар муҳокама қилинди: • эстокада кўприкларини қуриш;…
Батафсил...Қорасувда қонунни бузган қурилиш компанияси 200 минг сом жаримага тортилди
Қорасув тумани Социализм қишлоғида барпо этилаётган сутни қайта ишлаш цехи қурилиши кўздан кечирилди. Қурилиш, архитектура ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигидан маълум қилишларича, текшириш чоғида мазкур цехни қуришнинг техник регламентлари, қурилиш меъёрлари, қоидалари ҳамда бир қатор тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган. Натижада, қурилиш ишларини олиб бораётган “Ала-Тоо Амир” МЧЖга нисбатан далолатнома тузилиб, 200 минг сом жарима ундирилди. “Бугунги…
Батафсил...“Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” танловида 118 нафар номзод иштирок этади
Ҳар йили Таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” республика танловида бу йил 118 нафар номзод иштирок этади. Бошқарма маълумотларига кўра, бу йилги танлов Қирғизистоннинг барча вилоятлари ҳамда Бишкек ва Ўш шаҳарларидан келган умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчилар ўртасида ўтказилмоқда. Ҳаммаси бўлиб 118 нафар энг яхши ўқитувчилар 18 номинация бўйича беллашадилар. Танловнинг якуний босқичи 2025 йилнинг 22-24 сентябр кунлари…
Батафсил...Жалолобод шаҳри расман Манас деб ўзгартирилди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 17 сентябрда Жалолободни Манас шаҳри деб қайта номлаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Мамлакат раҳбари сайтидаги маълумотга кўра, «қонуннинг мақсади миллий идеологияни мустаҳкамлаш, халқ қаҳрамони, қирғиз халқини турли ҳужумлардан ҳимоя қилган олийжаноб Манаснинг номини Жалолобод шаҳрига бериш ҳисобланади». Қонун лойиҳаси бу йил 10 сентябрда Жогорку Кенеш томонидан қабул қилинган. Парламентнинг Конституциявий қонунлар, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси…
Батафсил...ДИҚҚАТ!!! Эртага Қорасув шаҳридаги бир нечта кўчалар автотранспорт воситалари учун ёпилади
18 сентябрь куни Қорасув шаҳридаги “Манас” стадионининг очилиши муносабати билан шаҳардаги Ленин, Б.Сидиков ва С.Мамашов кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати учун вақтинчалик чекловлар жорий этилади. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати билдирди. Жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш мақсадида Ўш вилояти ички ишлар органлари ходимлари кучайтирилган тартибда навбатчилик қилади. “Ҳурматли фуқаролар! “Манас”…
Батафсил...Президент Ўш шаҳар ҳокими Женишбек Токторбаевга қаттиқ ҳайфсан берди
Президент Садир Жапаров 16 сентябрда Ўш шаҳар ҳокими Женишбек Токторбаевга қаттиқ ҳайфсан берди. Бу ҳақда Президент маъмурияти хабар қилди. Давлат раҳбари имзо чеккан фармойишга кўра, юклатилган меҳнат вазифаларини талаб даражасида бажармагани, аниқроғи этика қоидаларини бузгани учун Ўш шаҳар ҳокими Женишбек Токторбаевга қаттиқ ҳайфсан берилган. Хабарда ҳайфсан беришга ҳокимнинг қайси ҳаракатлари сабаб бўлгани кўрсатилмаган. Ҳукуматдаги айрим манбаларнинг маълумотига кўра, президентнинг сўнгги…
Батафсил...Алмазбек Атамбаевнинг оиласи Қўй-Тош қишлоғидаги уйидан ҳайдаб чиқарилди
Суд ижрочилари Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев оиласини Бишкек чеккасидаги Қўй-Тош қишлоғидаги уйидан мажбуран чиқариб юборди. Собиқ давлат раҳбарининг ўғли Қадирбек Атамбаев расмийларнинг ҳаракатларини «мутлақ қонунсизлик» деб атади. У бу ҳақда Facebook (РФда экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган Meta корпорациясига тегишли тармоқ) даги саҳифасида маълум қилди. «Улар мени, онам ва оила аъзоларимни Қўй-Тошдаги уйимиздан ноқонуний равишда ҳайдаб чиқармоқчи ва…
Батафсил...Чечейбаев: Шифокорларнинг маоши 50 фоизга оширилади
2026 йилда шифокорлар маошини 50 фоизга ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда бугун парламентнинг тармоқ қўмитаси йиғилишида соғлиқни сақлаш вазири Эркин Чечейбаев маълум қилди. Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирда шифокорларнинг ўртача маоши 25 минг сом атрофида. “Шифокорларнинг маоши оширилмаган, бироқ кичик ва техник ходимларнинг ойликлари илгари оширилмагани учун кщтарилди. 2026 йилда шифокорлар маошини 50 фоизга оширишни режалаштирганмиз”, — деди у. Бундан ташқари, Чечейбаев…
Батафсил...Шифокорлар, ўқитувчилар ва давлат хизматчиларига ҳужум қилганлик учун жазо кучайтирилади
Шифокорлар, ўқитувчилар ва давлат хизматчиларига ҳужум қилганлик учун жазо кучайтирилади. Қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентида кўриб чиқилди ва биринчи ўқишда маъқулланди. Унга кўра, хизмат вазифасини бажараётган шахсларнинг соғлиғига зарар етказилса, 50-100 минг сом миқдорида жарима солинади. Агар иш жойида шахсга нисбатан зўравонлик ёки қўрқитиш содир этилса, 50-100 минг сом миқдорида жарима солинади ёки 3-5 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Батафсил...