Жалолободдаги “Береке” бозорида ёнғин чиқди

Жалолободдаги “Береке” бозоридаги ёнғин тўлиқ ўчирилди: ўндан ортиқ дўкон ёниб кетди, икки киши жабрланди. Бугун, 19 июн куни эрталаб Жалолободдаги “Береке” бозорида ёнғин чиқиб, ўнга яқин савдо нуқталарини қамраб олди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин соат 11:40да тўлиқ назоратга олингани ҳақида хабар берди. Маълумотларга кўра, икки киши жароҳат олиб, шифохонага етказилган. Улардан бири қўлидан жароҳат олган, иккинчиси эса тутундан захарланган. Айни…

Батафсил...

Ҳоким уч эгизакнинг оиласига квартира ҳужжатларини топширди

Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев 2022 йилда уч эгизакни дунёга келтирган Рахат Исаевага уч хонали квартиранинг ҳужжатларини расман топширди. Шаҳар раҳбари аввалроқ оилага уй-жой беришни ваъда қилган эди. Янги квартиранинг майдони 100 квадрат метрни ташкил қилади. Рахат Исаева кўп фарзандли, жами олти фарзанд, жумладан, уч эгизакнинг онаси. Уч эгизакларга Алмаз, Аслан ва Агнар деб ном беришган.

Батафсил...

Ўшда 18 ёшли талаба осилган ҳолда топилди

Кеча, 18 июнm куни Ўш шаҳрида 18 ёшли йигит осилган ҳолда топилганини Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси «УТРК Ош»га тасдиқлади. Маълумотларга кўра, марҳум Ўзган туманида яшовчи бўлиб, Ўш шаҳридаги коллежлардан бирида таҳсил олган. У Ўш шаҳрининг Монуев ва Турсунбаева кўчалари чорраҳасида жойлашган турар-жой биноси ёнидан темир қувурга осилган ҳолда топилган. Милиция марҳумнинг жасадида зўравонлик аломатлари йўқлигини маълум қилди. Мазкур ҳолат…

Батафсил...

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги учта назорат-ўтказиш пункти кечаю кундуз ишлай бошлайди

Гап «Қадамжой», «Чечме» ва «Ак-Кия» назорат-ўтказиш пунктлари ҳақида кетмоқда. Режим бугун соат 20:00 да бошланади. Чегара хизмати ушбу чора сайёҳлик мавсумида фуқароларнинг ҳаракатланишини осонлаштиришга қаратилганини айтди. Назорат-ўтказиш пунктлари шу режимда 1-октабрга қадар ишлайди.

Батафсил...

Ўшдаги ломбардни ўғирлаганлар Бишкекда қўлга олинди: 1,6 миллион сом зарар етказилган

Ўшдаги ломбардга тунда қуролли ҳужум уюштирилди. Икки нафар гумонланувчи 21 ёшли ходимни қўрқитиб, унга ҳужум қилиб, 300 минг сом ва 1,3 миллион сомлик тилла ва тақинчоқларни ўғирлаб кетишган. Бу ҳақда Ўш ички ишлар бошқармаси хабар берди. Маълумотларга кўра, воқеа 11 июн куни соат 04:30 атрофида содир бўлиб, “Ўш-Нуру” меҳмонхонаси олдидаги ломбардга “Макаров” русумли газ тўппончаси ва темир парчаси билан кириб,…

Батафсил...

Ўқитувчиларнинг маоши оширилади

Қирғизистон Таълим вазири Дўгдуркул Кендирбаева 2025-2026 ўқув йилида ўқитувчиларнинг маоши оширилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу давлат томонидан таълим соҳасини қўллаб-қувватлашнинг бир қисмидир. Шунингдек, туман ва вилоят таълим бўлимлари автотранспорт воситалари билан таъминланади, тарбиячилар учун шароитлар яхшиланади. Кендирбаева бу кўмак ўқитувчиларнинг масъулиятини ошириш, таълим сифатини оширишга ишонч билдирди. “Энди педагогларнинг нуфузи ортиб, ўз ўрнига эга бўлиш учун курашаётганлар кўпайиб,…

Батафсил...

Садир Жапаров ҳукумат аъзоларини янги Қирғизистон қуриш йўлида бирлашишга чақирмоқда

Президент дунёда вазият кескинлашган, давлатлар жадал ривожланаётган бир пайтда қирғиз жамоатчилигини бирлашишга ва ягона мақсад йўлида ҳаракат қилишга чақирди. «Парламент ва ҳокимиятнинг бошқа бўғинлари билан барча масалаларда ҳамкорликда ишлаяпмиз. Натижада чегаралар аниқланмоқда, қўшни давлатлар билан алоқалар яхшиланмоқда. Депутатларнинг кўпчилиги шиорлар айтиб, митинглар уюштирган, ёлғон маълумот тарқатган, халқни чалғитаётганларга эргашганида эди, хозир низолар бўлаётган мамлакатлар каби Марказий Осиёда ҳам вазият ўзгача…

Батафсил...

ТИВ ватандошларни Эрон ва Исроилни зудлик билан тарк этишга чақирди

Яқин Шарқдаги кескин вазият туфайли Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон фуқароларига Эрон ва Исроилга саёҳат қилишдан вақтинча тийилиш, бу мамлакатларда бўлганларга эса зудлик билан чиқиб кетишни тавсия қилди. Агентлик фуқароларга парвоз қоидаларига қўйилган чекловларни ҳисобга олиш ва Қирғизистон элчихоналари, маҳаллий ҳокимият органлари ва авиакомпанияларнинг расмий маълумотларини эътиборсиз қолдирмасликни эслатади. Элчихоналарга қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: 🇶🇦 Қатар – +974 5066…

Батафсил...

Садир Жапаров биргаликда таҳдидлар олдини олишга чақирди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров КХШТ ва Марказий Осиё давлатлари Хавфсизлик кенгашлари котибларини қабул қилди. Давлат раҳбари ҳозирги халқаро кун тартиби мураккаб ва серқирра тенденциялар билан ажралиб туришини таъкидлади. Шу муносабат билан Афғонистондаги вазиятни кузатишни давом эттириш муҳим. Бундан ташқари, у экстремизм, терроризм ва бошқа таҳдидларга қарши курашда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидлади. «Мавжуд вазиятни синчковлик билан ва ҳушёрлик билан баҳолаш, минтақада…

Батафсил...

Бишкекда 12 киши шурмадан заҳарланди

Бишкекдаги «Даамду» фастфуд ресторанида шаурма истеъмол қилган 12 киши заҳарланди, улардан олти нафари касалхонага ётқизилди. Касалликларнинг олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати департаменти тамаддихонага 41 минг сом жарима солганини ва уни вақтинча ёпиб қўйганини маълум қилди.

Батафсил...