Яқин Шарқдаги кескин вазият туфайли Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон фуқароларига Эрон ва Исроилга саёҳат қилишдан вақтинча тийилиш, бу мамлакатларда бўлганларга эса зудлик билан чиқиб кетишни тавсия қилди.
Агентлик фуқароларга парвоз қоидаларига қўйилган чекловларни ҳисобга олиш ва Қирғизистон элчихоналари, маҳаллий ҳокимият органлари ва авиакомпанияларнинг расмий маълумотларини эътиборсиз қолдирмасликни эслатади.
Элчихоналарга қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
🇶🇦 Қатар – +974 5066 7001
🇰🇼 Қувайт – +965 5170 2180
🇮🇷 Эрон – +98 935 250 5226
🇦🇪 Дубай – +971 58 881 3567
🇦🇪 Абу Даби – +971 2558 4955
🇸🇦 Саудия Арабистони – +966 58 376 9945
🇹🇷 Туркия – +90 545 689 6800