Уддабурон бухгалтер Чуй вилоятига 200 нафар нолегал мигрантни этник қирғиз сифатида олиб кирган

Қирғизистоннинг Чуй вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари маҳаллий фирмада ишлаётган, этник қирғиз ниқоби остида ноқонуний мигрантларни рўйхатга олиш схемасини ўйлаб топган ва буни амалга оширган хорижлик бухгалтерни қўлга олди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизматига таяниб, «АКИpress» хабар берди. Матбуот хизмати хабарига кўра, 14 май куни Кемин тумани ИИБ тезкор ходимларига Қароол-Добо қишлоғи меҳмонхонасида чет эл фуқароси ноқонуний яшаб, ишлаб келаётгани…

Батафсил...

Марказий Осиёнинг учта давлати Тожик денгизидан биргаликда фойдаланишга келишиб олди

Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон 2025 йил ёзи учун «Баҳри-Тожик» (Тожик денгизи) сув омборидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 30 май куни Тожикистон Энергетика ва сув хўжалиги вазири Далер Жума, Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ва Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов ўртасида бўлиб ўтган учрашув…

Батафсил...

Қирғизистон ИИВ оиладаги зўравонлик ҳолатлари 36 фоизга ошганини қайд этди

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 6536 та оиладаги зўравонлик ҳолати қайд этилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоизга кўпдир. Бу ҳақда республика ИИВ Жамоат хавфсизлиги хизматига таяниб, 24.kg нашри хабар берди. Вазирлик бир қатор бошқа статистик маълумотларни ҳам келтирган. Шу тариқа, жорий йилнинг тўрт ойида ички ишлар органлари томонидан оилавий зўравонлик қурбонларига 4967 та ҳимоя…

Батафсил...