Кеча, 18 июнm куни Ўш шаҳрида 18 ёшли йигит осилган ҳолда топилганини Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси «УТРК Ош»га тасдиқлади.
Маълумотларга кўра, марҳум Ўзган туманида яшовчи бўлиб, Ўш шаҳридаги коллежлардан бирида таҳсил олган.
У Ўш шаҳрининг Монуев ва Турсунбаева кўчалари чорраҳасида жойлашган турар-жой биноси ёнидан темир қувурга осилган ҳолда топилган.
Милиция марҳумнинг жасадида зўравонлик аломатлари йўқлигини маълум қилди. Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган, тергов давом этмоқда.