Эмил Жамгирчиев: «Тилекмат Куреновнинг паспорти ўғирлангани ва тергов қилингани ҳақидаги хабар «спектакль»

Суриштирувчи журналист Болот Темиров фаол Тилекмат Куреновнинг паспорти ўғирлангани ва унинг Дубайдан чиқиб кетишига тўсқинлик қилингани ҳақида маълум қилди. «Кеча тахминан соат 22:00 (БАА вақти) Тилекмат Куренов билан алоқа узилди. Уни Дубайга чақириб, паспортини ўғирлашда [собиқ депутат] Эмил Жамгирчиев айбдор. […] Маълумотларга кўра, БАА Куреновни экстрадиция қилишга рози бўлмаган. У ҳозир қаерда экани номаълум», — деб ёзди Темиров ўз телеграм-каналида.…

Батафсил...

Ташиев ўзи ва оиласига таҳдид қилувчи мактуб олганини маълум қилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиев мактуб ва флеш-диск солинган пакет олганини маълум қилди, деб ёзади 24.kg. «Бугун эрталаб ишга келдим, почтамга мана бу пакет келибди. Конвертнинг ички қисми муҳрланган. Унда фақат битта флеш-диск бор эди, бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Бу флеш-дискни сизга бераман. Мен уни фақат президентга кўрсатдим», — деди Ташиев 20 ноябрь куни бўлиб…

Батафсил...

Темирлан Султанбеков: Милиция «Социал-демократлар»га қарши Ташиев буйруғи билан ҳаракат қилди

«Социал-демократлар» партиясининг лидери Темирлан Султанбеков СИЗО-1дан Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Камчибек Ташиевга мурожаат қилди. Мурожаат хати сиёсатчининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинди. Султанбековнинг айтишича, Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари унга партия томонидан сайловчиларнинг овозини сотиб олиш ҳолатлари бўлмаганини, аммо улар «Ташиев буйруғи билан ҳаракат қилишга мажбур бўлганини» айтган. Буни исботлаш учун милиция ходимлари унга 8 ноябрда МХДҚ томонидан…

Батафсил...

Жапаров Қирғизистонга IТ-мутахассисларини жалб қилиш учун «рақамли кўчманчилар» тўғрисида қонунни имзолади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров миграция қонунчилигига ўзгартиришлар киритиш ва «рақамли кўчманчи» (digital nomad) мақомини белгилаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Қонун юқори малакали IТ-мутахассисларни жалб этиш, инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, солиқ тушумларини кўпайтириш, иш ўринлари яратиш, туризмни ривожлантиришга қаратилган. «Рақамли кўчманчи» мақомини олиш учун ариза топшириши мумкин…

Батафсил...

Ўш шаҳрида номаълум қизлар журналистга ҳужум қилди

Ўшда 19 ноябрь куни «Turmush» нашри журналистига номаълум қизлар ҳужум қилди. Жабрланувчининг айтишича, ҳодиса Ленин кўчасида, «Қирғиз почтаси» яқинида содир бўлган. Журналистнинг таъкидлашича, у телефонини йўқотган аёлга ёрдам беришга уринган. «Бир гуруҳ аёллар мендан ёрдам сўрашди, «Телефонимизни йўқотдик, телефондан қўнғироқ қилишга рухсат беринг», — дейишди. Маълум бўлишича, йўқолган телефон улардан бирининг сумкасида бўлган. Мен буни видеога ола бошлаганимда, қизлар «Видеони…

Батафсил...

Президент депутатларга хизмат машиналарини қайтаришга қарши чиқди

Бу ҳақда парламентнинг конституцион қонунчилик бўйича қўмитаси йиғилишида Молия вазирлиги раҳбари ўринбосари Жибек Дуйшеева маълум қилди. Унда «Жогорку Кенгаш депутати мақоми тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар муҳокама қилинди. Қонун лойиҳасида парламент аъзоларига ўз хизмат вазифаларини самарали бажаришлари учун хизмат машиналарини қайтариш таклиф этилган. Дуйшееванинг айтишича, қонунни амалга ошириш учун қўшимча машиналар сотиб олиш ва ҳайдовчилар штатини ошириш талаб қилинади. У 2025-2026 йиллар…

Батафсил...

Новосибирск вилоятида мигрантларга болалар боғчаларида ишлаш тақиқланади

2025 йилдан бошлаб, Россиянинг Новосибирск вилоятида патент асосида меҳнат фаолиятини олиб бораётган мигрантларга мактабгача таълим соҳасида ишлашга рухсат берилмайди. Россия Ички ишлар вазирлиги хабар беришича, ноябрь ойининг бошларида вилоят губернатори Андрей Травников ушбу қарорни «Россия фуқароларини устувор тарзда ишга жойлаштириш ва ички меҳнат миграциясини рағбатлантириш мақсадида» имзолаган. Ҳужжатга мувофиқ, келгуси йилнинг 1 мартига қадар хўжалик субъектлари «хорижлик ишчилар сонини қарор…

Батафсил...

Темирлан Султонбеков СИЗО-1да очлик эълон қилишда давом этмоқда

«Социал-демократлар» партияси раҳбари Темирлан Султонбеков ҳибсда бўлиб, очлик эълон қилишни давом эттирмоқда. Бу ҳақда унинг адвокати Айбек Турдуев «Азаттиқ» радиосига маълум қилди. Турдўевнинг тушунтиришича, унинг ҳимоясидаги шахс 14 ноябрь куни тунда ҳибсга олинганидан бери ҳеч нарса емади. Ҳатто, қўлга олинганидан сўнгги илк уч кунда Султонбеков сув ҳам ичмаган. Кеча Султонбековнинг ўзи ўзининг осилиш ёки ўзини кесиш ниятида эмаслигини айтган. Партия…

Батафсил...

«Манас» аэропорти ўз кодини FRU дан BSH га ўзгартириши мумкин

«Манас» халқаро аэропортининг уникал коди — FRU — яқин вақт ичида янгисига ўзгартирилиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро ишлар бўйича парламент қўмитасида Давлат фуқаролик авиацияси агентлиги директори ўринбосари Канат Тўлўгўнов маълум қилди. Депутат Арсланбек Малиев аэропорт кодини ўзгартириш масаласини икки йилдан бери кўтариб келаётганини ва бу борада ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини айтди. Чиновар депутатга жавобан «Манас» аэропорти бу масала юзасидан Халқаро…

Батафсил...

Омурбек Бабанов журналист Эламан Каримшаковга қарши даъво аризасини қайтариб олди

Собиқ бош вазир Омурбек Бабанов журналист Эламан Каримшаковдан 1 миллион сом миқдорида товон талаб қилган суд даъвосини қайтариб олди. Бу ҳақда журналист ўзининг Facebook саҳифасида ёзиб, улар «муросага келишганини» билдирди. Унинг айтишича, навбатдаги суд жараёнида Бабановнинг вакили тадбиркорнинг Каримшаковга нисбатан бирон-бир даъвоси йўқлигини ва маънавий зарар учун товон талабини қайтариб олишини маълум қилди. «Алоҳида шахслар орамиздаги суд ишларига аралашиб, муаммони…

Батафсил...

Президент «Менинг уйим» тўғрисидаги қарорни имзолади

Янги механизм аҳолининг катта қатламига имтиёзли шартларда уй-жой олиш имконини бериши айтилди. Шартлар: Кўчмас мулкнинг дастлабки қийматининг 30 фоизи олти ой давомида банкка ўтказилади Уй-жой нархининг 20 фоизи учун йиллик 10 фоиз ставкада 5 йил муддатга банк кредити Қолган 50% – йиллик 8% 15 йиллик ипотека Афзаллик – бу гаровнинг йўқлиги

Батафсил...

Мактабларда ноқонуний пул йиғимлари учун жарима солинади

Парламентнинг ижтимоий сиёсат бўйича қўмитаси 18 ноябрь куни «Таълим тўғрисида»ги қонунга ва Маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодексига ўзгартишлар киритишни иккинчи ва учинчи ўқишларда қабул қилди. Ушбу қонун лойиҳасида мактабларда пул йиғимларини тақиқлаш таклиф қилинган. Қонун лойиҳаси муҳокамаси чоғида депутат Элдар Абакиров барча мактабларда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан пул йиғилмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, Норин вилоятидаги бир мактаб директори пул ўрнига чорва моллари йиғишни…

Батафсил...

Энди паспорт алмаштириш учун онлайн буюртма бериш мумкин

Рақамли тараққиёт вазирлиги 15 ноябрдан бошлаб ID паспортларини алмаштириш учун Tunduk иловаси орқали масофадан буюртма бериш мумкинлигини билдирди. Маълумотга кўра, онлайн буюртма бериш 2017-2024 йиллари берилган ID паспортлари учунгина мумкин. «Агар сизда эски AN сериясидаги паспорт бўлса, унда алмаштириш учун аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат қилишингиз керак», — деб билдирилди вазирликдан. Жорий йилда 1 июндан бошлаб паспорт, туғилганлиги ҳақидаги ва…

Батафсил...

Ўшда бир қанча дўконлар мол ва пуллар билан бирга ёниб кетди

Ўшда бир қанча дўконлар ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. Воқеа 18 ноябрга ўтар кечаси Қурманжон Датҳо кўчасида содир бўлган. Ёнғинни ўчириш учун жами бешта ўт ўчириш бригадаси жўнатилди. Бугун эрталаб соат 6.52 да ёнғин тўлиқ ўчирилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қурбонлар йўқлигини қўшимча қилди.

Батафсил...

«Социал-демократлар» партияси раҳбари ва аъзолари икки ойга қамоққа олинди

Қирғизистон социал-демократик партияси етакчиси Темирлан Султанбеков Бишкекдаги тергов изоляторига (СИЗО) жойлаштирилди. Қирғизистон пойтахтининг Свердловск туман суди томонидан шундай эҳтиёт чораси кўрилди. Султанбеков партиядошлари Ирина Карамушкина ва Роза Турксевер ҳам 13 январга қадар ҳибсга олинган. Учаласи маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови арафасида овозларни сотиб олиш бўйича айбланмоқда. Жиноий иш қўзғатилганидан сўнг Бишкек ҳудудий сайлов комиссияси (ҲСК) Социал-демократлар партиясини шаҳар кенгашига сайловлардан четлаштиришга…

Батафсил...

Президент халқни овоз сотиб олишга қарши туриб, сайловга фаол иштирок этишга чақирди

Бу ҳақда Садир Жапаров Ўш вилоятидаги Янги-Барак қишлоғининг турғунлари билан учрашувда айтди. Президент администрациясининг маълумотига кўра, давлат раҳбари яқинда ўтувчи маҳаллий кенгашларга сайловнинг аҳамиятига тўхталди. Маҳаллий даражадаги муаммоларни кўтариб, халқ дарди билан ишловчи номзодларни қўллаш зарур эканини айтди. «Президент Садир Жапаров шунингдек халқни овозларини сотмасликка чақириб, бундай ҳаракатлар яқин беш йилда мамлакатнинг тақдирига таъсир этиши мумкинлигини таъкидлади», — деб айтилади…

Батафсил...

«Мени депутатликка номзодлар рўйхатидан чиқишимни сўрашди»

«Социал-демократлар» партияси раҳбари Темирлан Султанбеков Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармасида қандай сўроқ қилингани ҳақида гапирди. Ундан кейин у яна ҳибсга олинди. Султанбековнинг айтишича, сўроқ пайтида ундан Бишкек шаҳар кенгаши депутатлигига номзодлар рўйхатидан чиқиш тўғрисида ариза ёзишни сўрашган. «Шунинг учун биз номзодлар билан йиғиламиз ва буни муҳокама қиламиз […] Биз ҳақиқат учун курашмоқдамиз. Мен, афсуски, кўплаб коррупционерларни [поёнига] еткандим. Ҳамма мендан…

Батафсил...

«Овозларни сотиб олиш бўйича «Социал-демократлар» партиясининг уч-тўрт аъзоси ҳибсга олинди»

14 ноябрда ўтган парламент мажлисида МХДҚ раҳбари Қамчибек Ташиев «Социал-демократлар» партияси аъзоларининг ҳибсга олинишини изоҳлади. «Кеча катта бир партиянинг ташвиқотчилари сайловчиларнинг овозларини сотиб олишни тўғридан-тўғри ташкил қилдилар. Улар хатлаб чиқишди, рўйхат тузиб, кимга қачон ва қанча тўлаш кераклигини кўрсатдилар. Биз уларга нисбатан қонун доирасида чоралар кўряпмиз. Ҳозиргача ушбу партиянинг уч-тўрт аъзоси ҳибсга олинди,» — деди у. Ташиев бундай ҳолатлар якшанба…

Батафсил...

Ақилбек Жапаров истеъфога чиқмайди

14 сентябрь куни парламент йиғилишида депутат Дастан Жумабеков Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаровнинг истеъфога чиқиш, чиқмаслиги бўйича сўради. Депутатнинг айтишича, у республика бюджети бажарилиши ва 2026 йилгача бўлган режалар ҳақидаги маърузасини тақдим этаётганда, Жапаров ўз лавозими билан «хайрлашгандек» туюлган. «Жуда яхши маъруза бўлди. Лекин бир савол туғилди, бу сиёсатга ҳам тегишли. Тақдимот пайтида сиз биз билан хайрлашаётгандек туюлди. Бу шундай…

Батафсил...

Қирғизистон мадҳияси ҳам ўзгаради

Қирғизистон қилмоқчи бўлаётган янги ўзгариш Ўзбекистонда ҳам эътибордан четда қолмади. Ўзбекистондаги етакчи нашрларда сарлавҳаларга чиқди. Қирғизистоннинг ўзида эса, бир хилда қарши олинмади. Кескин баҳс-мунозараларга замин яратди. Нима бўлди? Қирғизистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида мустақиликка эришганидан бери мадҳиясини иккинчи марта алмаштираётган ягона давлат бўлиб қолмоқда. Қарийб бир йил аввал давлат байроғи ҳам алмашган эди. Ўз вақтида минтақадаги «Демократия оролчаси», дея таърифланган…

Батафсил...
1 2 3 4 5