Азаттиқ иши. Халқаро ташкилотлар президент билан учрашишни сўрамоқда

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) халқаро ноҳукумат ташкилоти бошқа олти халқаро ташкилот билан бирга 31 январь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров маъмуриятига мактуб йўллади. Бу ҳақда CPJ сайтида хабар берилган. Мактуб муаллифлари Қирғизистонда журналистларга нисбатан қатағон қилинаётгани ва матбуот эркинлиги бостирилаётганидан хавотир билдирган. Ташкилотлар мисол тариқасида Азаттиқ Медиа сайтларининг блокланиши, терговчи журналист Болот Темировнинг мамлакатдан чиқариб юборилиши, Next TV директори…

Батафсил...

Парламент Қирғизистонда ТикТокни блоклашни таклиф қилмоқда

Жогорку Кенеш депутати Шайлобек Атазов 1 февраль куни Қирғизистонда ТикТок ижтимоий тармоғини блоклашни таклиф қилди. Атазовнинг сўзларига кўра, ТикТок ёш авлодга салбий таъсир кўрсатади ва миллий мафкурага зиддир. У Маданият вазирлигини ижтимоий тармоққа эътибор қаратишга чақирди. “Маданият вазирлигига бу борадаги ишларни амалга ошириш бўйича топшириқ бериш керак. Одамлар ТикТокни оилавий томоша қилишади. Миллий мафкурага амал қилиш керак”, – дейди Атазов.…

Батафсил...

2022 йилнинг 6 ойида деярли 11 минг қирғизистонлик Россия фуқаролигини олди

2022 йилнинг январь-июнь ойларида 10 632 нафар қирғизистонлик Россия фуқаролигини олган. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги сайтида хабар берилган. Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Азаттиқ нашрига билдиришича, ҳар йили 9 мингга яқин қирғизистонлик Россия фуқаролигини олади. 30 йил давомида Россия паспортини олган Қирғизистон фуқаролари сони 650 мингдан ошди. Марказий Осиё давлатлари ичида Россия фуқаролигини энг кўп тожиклар олган бўлса,…

Батафсил...