Дўстликка раҳна солаётган “Достуқ”: чегара постида яна таъмагирлик

Қирғизистон расмийларининг биргина чегара постида тартиб ўрнатиб қўйишга кучи етмаяптими? Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, маданий ва дўстлик алоқаларининг кун сайин ижобий томонга ўзгариб бораётганидан ҳар икки давлат фуқаролари жуда мамнун. Мамлакат президентларининг яқинда Бишкекда ўтган олий даражадаги учрашувидан сўнг бу алоқаларга янги куч, янги руҳ ва амалий ҳаракатларга катта туртки берилди. Афсуски, битта нопок бузоқ бутун молхонани бузганидек, айрим…

Батафсил...

Азимбек Бекназаров ўзига қарши 12 та жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди

15 февраль куни Первомайский туман суди Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси Азимбек Бекназаровга нисбатан эҳтиёт чорасини яна икки ойга, 20 апрелга қадар узайтирди. Суд залидан чиқаётган Азимбек Бекназаров журналистларга ўзига нисбатан 12 та жиноий иш қўзғатилганини айтди. “Бу ҳолатлар нима, билмайман, мени улар билан таништиришмади. Улар 12 та ҳолат борлигини айтишди, фақат рақамларни беришди”, — деди Бекназаров. Унинг адвокати Эркин Булекбаев…

Батафсил...

Туркиядаги зилзила ортидан Қирғизистонда биноларнинг пухталигини текшириш бошланди

Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров 16 февраль куни Жогорку Кенеш йиғилишида қурилган уйларнинг мустаҳкамлигини синовдан ўтказиш режалаштирилаётганини айтди. Депутат Марлен Маматалиев Туркиядаги зилзилалар оқибатларини эслатиб, Қирғизистон Республикасида қурилган уйларни текшириш учун комиссия тузишни таклиф қилди. Оқилбек Жапаров бунга жавобан текшириш тўғрисида қарор қабул қилингани ва тегишли кўрсатмалар берилганини айтди. “Қашқаров болғаси бор, унинг ёрдамида бетоннинг мустаҳкамлигини текшириш мумкин. Бу арзон…

Батафсил...

Суриядаги можаро ҳудудидан Қирғизистонга 18 нафар аёл ва 41 нафар бола учиб кетган

Қирғизистон фуқаролари «Айкол» гуманитар миссияси доирасида Суриядаги можаро ҳудудидан олиб келинди. Бу ҳақда 16 февраль куни Меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва миграция вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, бугун эрталаб Қирғизистонга махсус самолётда 18 нафар аёл ва 41 нафар бола етказилган. Уларга Ташқи ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси вакиллари ҳамроҳлик қилди. “Ушбу тадбир ҳаёти ва соғлиғи ўта хавфли…

Батафсил...

Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон фуқароларидан пул ундираётгани айтилмоқда

Кунига 20 минг киши ўтадиган «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктида қирғизистонлик чегарачилар Ўзбекистон фуқароларидан ноқонуний равишда пул талаб қилмоқда, дея хабар бермоқда қирғизистонлик журналист Шоҳрух Соипов. 2022 йил ёзида Ўшдаги маҳаллий такси ҳайдовчилари Ўзбекистон фуқароларига қўпол муносабатда бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган, бу ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлганди. Шундан сўнг расмийлар Ўш аэропортидан Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасига қадар қатновчи микроавтобуслар фаолиятини йўлга қўйган ва…

Батафсил...