ЭлТР давлат телеканали Қирғизистонда ПолитКлиникани судга берди

ЭлТР давлат телеканали «ПолитКлиника» нашри устидан Бишкекнинг Свердловский туман судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда нашрнинг ўзида хабар берилган. ПолитКлиника журналистларининг таъкидлашича, судга мурожаат қилишларига Қирғизистоннинг энергетика саноати учун хорижий кредитлар олгани ҳақидаги материаллари сабаб бўлган. Давлат канали ПолитКлиника “нотўғри маълумот” жойлаштирганини даъво қилиб, таҳририятдан 7 миллион сом товон пули тўлашни сўрамоқда. Материал муаллифи журналист Тинистан Асипбекдан эса…

Батафсил...

Москвада ўзбек, тожик ва қирғиз мигрантлари муштлашди

Москва шарининг Люблинская кўчасидаги кафелардан бирида содир этилган оммавий муштлашувда иштирок этганлардан 15 нафари қўлга олинди. Россиянинг РЕН ТВ канали сайти 19 февралда содир этилган муштлашувда Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари иштирок этганини ёзди. Ҳозирча Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг Москвадаги элчихоналари бу хабарга муносабат билдирмади. Хабарда айтилишича, дастлаб Россия фуқаролари ва мигрантлар кафеда айтишиб қолишган. Шундан сўнг улар кўчага…

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараларини белгилаш бўйича учрашув бўлиб ўтди

12—18 февраль кунлари Фарғона шаҳрида Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг бўлажак чегарани демаркация қилиш масалалари бўйича учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, томонлар демаркация жараёнини тартибга солувчи ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаган ва чегаранинг алоҳида участкаларини ўрганиш жадвалини келишиб олган. Вазирлар Маҳкамаси маълумотларига кўра, йиғилиш якунлари бўйича баённома имзоланган ва навбатдаги йиғилиш Қирғизистон…

Батафсил...