Қубатбек Бўрўнов Аравон туманидаги воқеа бўйича тергов ўтказишга кўрсатма берди

Бош вазир Қубатбек Бўрўнов Ўш вилоятининг Аравон туманида юз берган ҳодисани текширишни буюрди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати девонининг ахборот сиёсати бўлими хабар бермоқда. Қирғизистон Республикаси Бош вазири Қубатбек Бўрўнов Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига Ўш вилоятининг Аравон туманида икки партия вакиллари ўртасида содир бўлган воқеа юзасидан тезкор текширув ўтказишни топширди. Бош вазир, жиноятчилар мамлакатнинг тегишли қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши…

Батафсил...

«Мекеним Қирғизистон» ва «Биримдик» партиялари Аравондаги воқеалар юзасидан баёнот тарқатишди

«Мекеним Қирғизистон» партиясининг расмий баёнотига кўра, 20 сентябрь куни партиянинг номзоди Илҳом Маннанов Аравон туманида маҳаллий аҳоли билан учрашув пайтида бир қатор провокатор тўп келиб учрашувни бузиб, жанжал чиқарган. Партия маълумотларига кўра, тўқнашувлардан кейин «Мекеним Қирғизистон» нинг бир неча тарафдорлари касалхонага ётқизилган. Улардан бири Ўш вилоят касалхонасида оғир аҳволда. Партия ўз баёнотида провокатор тўп кимлар эканлигини ёзмаган. Шунингдек, Биримдик партияси…

Батафсил...

Қирғизистон билан Россия авиақатновларни қайта тиклади

Россия 4 та мамлакатга парвозларни қайта тиклайди Бунга Қирғизистон ҳам киради. Бу ҳақда Россиянинг тожливирусга қарши тезкор штаби хабар берди. 21 сентябрдан бошлаб Қозоғистон (Нур-Султон), Қирғизистон (Бишкек) ва Белоруссия (Минск) га рейслар очилади. Россия-Жанубий Корея рейси 27-сентабр куни очилади. Ҳозирча бошқа маълумот берилмаган. «Парвозлар ҳафтада бир марта ўзаро келишув асосида амалга оширилади», дейилади хабарда.

Батафсил...

Тожливирус: Ўш шаҳрида бир кун давомида соғайганлар ва ўлим ҳолати қайд қилинмади

Ўтган кун давомида Ўш шаҳрида яна 3 киши тожливирус билан қайд қилинди. Бир сутка ичида даволанганлар ва инсон ўлими қайд қилинмади. Пандемия бошланганидан бери Ўш шаҳрида жами 3432 кишига COVID-19  ташхиси қўйилган. Уларнинг 1359 нафари зотилжам (пневмония) билан касалланган. Жами 2703 киши даволаниб, 54 бемор вафот этди.

Батафсил...

Қирғизистонликлар Швейцарияга борганда карантинга олинмайди

Қирғизистон фуқаролари энди Швейцарияга киргандан кейин 10 кун давомида карантинда бўлмайди. Ушбу қарор 7-сентябрдан кучга кирган. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, Швейцария ҳукумати 4 сентябрь куни рўйхатдан Қирғизистонни чиқариш тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватлаган. Пандемия бошланганидан бери Швейцарияда жами 48265 киши тожливирус билан касалланган. Уларнинг 39,900 нафари даволанган. 1755 бемор касалликка чалинганидан кейин вафот этди.

Батафсил...

Туркия Қирғизистондаги парламент сайловлари учун 100 минг доллар берадиган бўлди

Туркия Қирғизистондаги парламент сайловларининг шаффоф ўтказилишини қўллаб-қувватлаш учун 100 минг доллар беришга рози бўлди. Бу ҳақда Туркиянинг Қирғизистондаги элчихонаси хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, ушбу маблағ билан сайловчиларни идентификация қилиш мосламаси, автоматик қути ва монитор сотиб олинади. Шунингдек, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) нинг Бишкекдаги ваколатхонаси томонидан Қирғизистоннинг 21 хавфсизлик ходими учун «Сайловлар хавфсизлиги бўйича тренинг» ўтказгани қайд этилди.

Батафсил...

Иш ҳақи кам деб айтишга уялинг! Жээнбеков хавфсизлик кучлари ходимларини койиди

Президент Сўўрўнбай Жээнбеков Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини виждонсиз ходимлардан халос бўлишга чақирди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати. » Нега Судялар, милиция ва прокуратура коррупцияга ботганлиги ҳақидаги саволга улар «ойлик кам” деб жавоб беришади. Сизлар иш ҳақи камлигини айтишдан уялишингиз керак! Бугун ногирон болаларни парвариш қиладиган онанинг маоши 5 минг сомни ташкил этади. Шунингдек, пенсионерларнинг, ўқитувчилар ва…

Батафсил...

FIFA футбол жамоалари рейтингини янгилади, Қирғизистон бир поғонага кўтарилди

Қирғизистон терма жамоаси Халқаро футбол федерациясининг (FIFA) янгиланган рейтингида 95-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинди. Қирғизистон ҳеч бир ўйин ўтказмаганига қарамай, рейтингда бир поғонага кўтарилди (жамоа август ойида 96-ўринни эгаллаган эди). Биринчи ўринни Бельгия, иккинчи ўринни Франция эгаллади. Учинчи ўринда Бразилия, ундан кейин Англия билан Португалия. Қўшни мамлакатлар рейитинги қуйидагича, Ўзбекистон 85-ўринда, Қозоғистон 118-ўринда, Тожикистон 122-ўринда жойлашган.

Батафсил...

Қора-Кеч конида айланма йўл қурила бошланди

Кўчки оқибатида Дийкан-Қора-Кеч автомобил йўлини тўсиб қўйган жой 15 сентябрь куни кўздан кечирилди. Бу ҳақда Транспорт ва йўллар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Комиссия чиқарган хулосага кўра, йўлни тозалашнинг имкони йўқ. Шу сабабли айланма йўл қуришга қарор қилинди. Таъкидланишича, 16 сентябр куни ишлар бошлаб юборилди, бунинг учун зарур техникалар жалб қилинди. Бир томонлама йўл қуриш муддати – 10-12 кун дея…

Батафсил...

Қора-Сувдаги каналдан 16 ёшли қизнинг жасади топилди

Кеча, 16-сентабрь куни Қорасув тумани Нариман қишлоғидаги каналдан ёш қизнинг жасади топилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда. Хабарларга кўра, у кеча соат 16:20 атрофида топилган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб келиб, жасадни сувдан олиб чиқиб, милицияга топширдилар.

Батафсил...

Энди қирғизистонликлар Қозоғистонга фақат самолётда боришлари мумкин

Бошқа давлатларнинг фуқароларига Қозоғистон чегарасидан автоулов билан ўтиш тақиқланди. Sputnik Телеграм-канали ушбу қоида қирғизистонликларга ҳам тегишли эканлигини хабар қилди. Қозоғистон Ўзбекистонга (11 сентябрь) ва Қирғизистонга (20 сентябрь) парвозларни тиклашни режалаштирмоқда. Натижада, қўшни мамлакатга энди фақат ҳаво йўли орқали кириш мумкин. Пиёда ёки машинада киришга йўл қўйилмайди. Эслатиб ўтамиз, икки томонлама музокаралар асосида 20 сентябрь куни Олмаота – Бишкек – Олмаота…

Батафсил...

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини аниқлаш ишлари қайта жонланди

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини аниқлаш ишлари қайта жонланди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди. Расмий билдирувда айтилишича, икки давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳи навбатдаги учрашувни ўтказди. Учрашув чоғида Жалолобод вилоятининг Олабуқа ва Ахси туманларида Ўзбекистон билан баҳсли бўлиб турган ҳудудлар, шунингдек, 2017 йилнинг 5 сентябрида имзоланган чегара шартномасида қайд этилган ҳудудлар кўздан кечирилган. Хабарда учрашув…

Батафсил...

Миллий университет диплом ишлари бекор қилингани борасидаги хабарларни инкор қилди

Қирғизистон Миллий университети эндиликда талабалар диплом иши ёзишга мажбур эмас, деган хабарларни инкор қилди. Олий таълим муассасаси матбуот хизматининг хабар қилишича, бунинг имконияти йўқ ва комиссия дипломларни онлайн-ҳимоя қилишда иштирок этади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда талабаларга диплом ишларини ёзмасликка рухсат берилгани тўғрисида хабар тарқатилган эди. «Бу йил бизга мажбурий диплом иши ёзиш бекор қилинди. Кимдир ҳоҳласа ёзиши мумкин, қолганлар курс иши…

Батафсил...

Ўзганда ҳарбий хизматчининг оёғига ўқ тегди

Кеча, 15-сентябрь куни Ўзган туманидаги Ҳаво мудофаа кучлари офицерининг оёғига ўқ тегди. Ушбу маълумотни Қуролли Кучлар Бош штаби тасдиқлади. Хабар қилинишича, воқеа тахминан соат 18:35 да содир бўлган. Зобит  қуролни топшираётганида, тасодифан ўқ ўзининг оёғига отилиб кетган. Унга маҳаллий касалхонадан биринчи ёрдам кўрсатилди ва кейинчалик госпиталга кўчирилди. Унинг аҳволи яхши, енгил жароҳат олган, дейилмоқда. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланган.  

Батафсил...

Боткенда тожливирус билан қайд қилинганлар сони кўпаймоқда

Қирғизистонда бир кун ичида COVID-19  касаллигининг 73 янги ҳолати қайд этилди. Бишкекда – 11 ҳолат, Ўшда – 3, Чуй вилоятида – 5, Ўш вилоятида – 14, Талас вилоятида – 3, Норин вилоятида – 1, Иссиқкўл вилоятида – 9, Жалолобод вилоятида – 9, Боткен вилоятида – 18 ҳолат. Тожливирус билан касалланганларнинг умумий сони 45072 га этди. 509 бемор касалхоналарда, 1849 бемор…

Батафсил...

Жалолобод вилояти қозиятига 6.552 нусхада Қуръон Карим китоби берилди

15 сентябрь куни Жалолобод вилояти мусулмонлар қозиятига Қирғизистон мусулмонлари диний идораси томонидан юборилган 6552 дона Қуръони Карим китоби топширилди. Қуръон Карим китоблари вилоят ҳудудидаги ҳар бир масжид ва диний мактабларга 8 нусхадан тарқатилади. Қуръон китоблари Жалолобод шаҳрига 248 нусха, Сузоқ туманига 1776 нусха, Бозорқўрғон туманига 960 нусха ва Новкен туманида 656 нусхаси тарқатилди. Шунингдек вилоятнинг бошқа ҳудудларига ҳам тўлиқ тарқатилиши…

Батафсил...

Антимонополия: Агар ҳукумат буйруқ берса, биз гўшт нархини 1 ҳафта ичида арзонлатамиз

Қирғизистонда гўшт нархи қимматлагани сезилди. Баъзи жойларда нарх 50 сомгача кўтарилганини Монополияга қарши агентликнинг тартибга солинадиган ҳудудлар бошқармаси бошлиғи Сағин Маматўмўров «Маралга» берган суҳбати чоғида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бозор иқтисодиёти туфайли ҳеч ким нархларни назорат қила олмайди. – Аммо гўшт нархининг ўсиши 20 фоиздан ошса, биз ҳукуматни хабардор қиламиз. Кейин ҳукумат буйруқ чиқаради ва биз нархларни назорат қилиш…

Батафсил...

Октябрдан бошлаб барча ўқувчилар мактабга боришлари мумкин

Агар Қирғизистонда эпидемиологик вазият барқарорлашса, октябрь ойидан бошлаб мактабларда анъанавий таълимни қайта тиклаш режалаштирилган. Бу ҳақда Таълим ва фан вазири Қанибек Исақов бугун Президент Сўўрўнбай Жээнбеков билан онлайн учрашувида айтиб ўтди. Шу кунларда мактабга фақат биринчи синф ўқувчилари бориб ўқишмоқда. Президент Сўўрўнбай Жээнбеков таълим тизимини рақамлаштиришдаги ижобий ўзгаришларни мамнуният билан қайд этди. Шунингдек, у ўқитувчиларнинг иш ҳақини ўтказиш жараёнини автоматлаштириш…

Батафсил...

Қирғизистондаги болалар боғчаларининг очилиши режалаштирилмоқда

Республика штаби болалар боғчаларини санитария талабларига риоя қилган ҳолда очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов брифинг чоғида айтиб ўтди. У ҳозирда хусусий болалар боғчалари Санитария-эпидемиология назорати марказларининг розилиги билан ишлаётганини эслатди. «Давлат ва шаҳар болалар боғчалари ҳар бир туман ва шаҳарда махсус комиссия томонидан текширилади ва яқин кунларда уларнинг очилиши тўғрисида қарор қабул қилинади», – деди Бўрўнов.…

Батафсил...

Қирғизистон элчихонаси собиқ элчининг Қирғизистон Россия таркибига кириши эҳтимоли тўғрисидаги фикрини изоҳлади

Россия ҳудудларида бўлиб турган Қирғизистон фуқаролари ҚР элчихонасига мурожаат қилиб собиқ элчи Райимқул Аттокуровнинг “Қирғизистоннинг Россия таркибига қўшилиш эҳтимоли муҳокама қилинмоқда” деган сўзларига тушунтириш берилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати маълум қилди. Элчихонанинг таъкидлашича, бу каби фикрлар учун жиддий асослар йўқ, Аттокуровнинг ўзи Россия Федерацияси фуқароси бўлиб, ўзининг шахсий фикрини айта олади. «Қирғизистон – мустақил, суверен давлат, халқаро…

Батафсил...
1 2 3 4 5 6 … 9